Аё
лларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
53
1. Қуръони каримда:
Идда ва мерос ҳақидаги ҳукмларнинг бу хил уйланишга алоқаси йўқ. Шу боис ҳам бундай
никоҳ шакли, бошқа саналган никоҳ
шакллари каби, ботилдир. Шиалар мутъа никоҳига Нисо
сурасининг 24-оятини далил қилиб келтиради. Оят бундай:
«Улардан никоҳ орқали
фойдаланишларингиз билан уларга белгиланган маҳрларини берингиз!» Буюк
муфассир ибн Жарир Табарий бу оят тафсирида бундай дейдилар: оятнинг маъноси:
«Уйлансангиз маҳрини беринг», деганидир. Чунки мутъа Пайғамбаримизнинг суннатлари билан
абадиййан таъқиқлангандир.
Ибн Вакий отасидан, у бобоси Сабрадан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ «Бу аёллардан фойдаланинг», деб буюрдилар. «Фойдаланинг»
ифодаси
Расулуллоҳ замонларида «уйланинг» маъносида эди"
("Tefsir-i Taberi": 5/30).
Ояти жалиладаги «истамтаътум», яъни, "фойдаланиш", уйланиш маъносида, "ҳақ" калимаси
эса маҳр маъносидадир
("Tefsir-i Taberi": 5/30).
2. Ҳадиси шарифларда:
Ҳадиси шарифлар ҳам бу хил никоҳнинг ҳаром эканини очиқ кўрсатиб
турибди
(Buharı:
6/129; Mislim: 4/132)
Муҳаммад ибн Ҳанафиййа Ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят қилади: "Ҳайбар
куни Расулуллоҳнинг жарчиси: «Диққат қилинглар, Аллоҳ ва Расули сизларни вақтинчалик
никоҳдан ман этадилар», деб бақирди
("el-Mebsut": 5/153).
Бу ҳақдаги ҳадисларнинг кўпи
Ҳазрати Алидан ривоят қилингани ҳолда, Ҳазрати Алига муҳаббат иддаосида бўлган
шиа ва
рофизийларнинг бундай никоҳни маъқул кўриши илм ва ақлга тўғри келадиган иш эмас.
Бир-биридан қиз олиш сиғар никоҳга кирадими?
Сиғар никоҳ. Ҳозирда гоҳо қизлари ёки сингиллари бор икки эркак маҳр бермасдан бири
иккинчисининг, иккинчиси биринчисининг қизини (синглисини) олиб уйланяпти. Бундай никоҳ
вожиб бўлган маҳр тарк этилиши ва аёл ҳаққи йўқолишига сабаб бўлгани учун Расулуллоҳ
(с.а.в.) таъқиқлаганлар: «Исломда сиғар никоҳи йўқ», деганлар
(Müslim: 4/139).
Асҳоб ҳам
шундан хабар беради: «Расулуллоҳ бизларга сиғар никоҳини ман этдилар»
(Buharı: 6/128).
Никоҳ қийилаётганида, ҳар икки тарафнинг маҳри
тайин этилса, бу никоҳ сиғар никоҳи
бўлмайди. Сиғар никоҳида қизлар бир-бирларининг маҳри бўлиб қабул қилинадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: