Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
Лиъон (эрнинг хотинини зинода айблаши)
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
Лиъон (эрнинг хотинини зинода айблаши)
Лиъон "лаънатлаш" деганидир. Фиқхда эса, эр хотинини ўзга билан зино қилишда айблашидан пайдо бўлган масала. Агар бу айблаш тўрт гувоҳ билан исбот этилмаса, эр билан хотин ҳакам хузурида қасам ичишади. Шунга "лиъон" дейилади ва у бир талоқ сабабидир. Исломда зинонинг ўзи ҳам, зинода айблаб кдпинган туҳмат ҳам ҳаром. Ислом динида ҳар Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар www.ziyouz.com kutubxonasi 55 иккисига жазо бор. Ислом мамлакатида эр хотинига хоҳ очиқча, хоҳ "бу бола мендан эмас" деб зино туҳматида бўлса, хотин ҳакамга мурожаат қилиб, ҳақ-ҳуқуқини талаб қилади. Эр даъвосини тўрт гувоҳ билан исбот қилолмаса, лиъонга мурожаат қилинади ва ҳакам шунга қараб ажрим чиқаради. Қуръон бу мавзуда шундай марҳамат кдпади: "Ўзларидан бошқа гувоҳлари бўлмаган ҳолида ўз хотинларини (бузуқ деб) бадном қиладиган кимсалар — уларнинг ҳар бири ўзини шак-шубҳасиз ростгўйлардан деб Аллоҳ номига тўрт марта гувохлик бериши (вожибдир). (У эрнинг) бешинчи (гувоҳлиги эса) агар ёлғончилардан бўлса, устига Аллоҳнинг лаънати (тушишини сўрамокдигидир). Ундан (яъни, аёлдан) азоб-жазони: "У (яъни, эри) шак-шубҳасиз ёлғончилардан", деб Аллоҳ номига тўрт марта гувоҳлик бериши даф қилур" (Нур, 6—8). Аёл даъвосида туриб олса, эр ҳам туҳмат қилганини эътироф этмаса, аёл ҳам иддиосини далиллай олмаса, лиъон тушади. Эрнинг айблови ё ўзининг эътирофи ва ёки хотинининг далили билан туҳмат бўлиб чиқса, яъни, туҳматлиги исботланса, лиъон тадбирига мурожаат қилинади. Лиъонни аввал эр бошлайди. Қасам ичишни истамаса, ёлғон айтганини эътироф этади ёки қасам ичириш учун қамалади. Ё лиъон этиб қутулади, ёки қамоқ жазосига тортилиб, калтакланади. Эр лиъон этиб (қасам ичиб) ҳаддан (калтакдан) қутулса, энди хотин лиъон этишдан (қасам ичишдан) бош тортса, лиъон этгунча ёки эрини тасдиқ этгунча қамоқда сакланади. Хотин лиъон қилса, ҳакам уларни ажратади. Лиъон қилувчилар абадий қайта бирга бўлолмайди, никоҳланмайди. "Зиҳор" сўзи сирт, орқа ёки сиртни ўхшатиш маъноларини билдиради. Фикҳда эса, балоғат ёшига кирган эркакнинг хотинини ёки хотинининг бошини, бўйнини, юзини, баданини ёки ярмини, учдан бирини онасининг, опасинглисининг, қайин онасининг, хуллас, маҳрамларидан бирининг қараш ҳаром бўлган бир аъзосига ўхшатишидир ("Damat": 1/283; "Cevhere": 2/81). Зиҳор Қуръон ва суннат билан собитдир. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling