Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
муддатлари ҳомилаларини қўйишлари
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Сизлардан вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ой ўн кун ўзларига қараб
- Мутъа никоҳи Исломда борми
муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (кўз ёришлари)дир», дейилади.
Эри ўлиб, ҳомиласи бўлмаган аёлнинг иддаси тўрт ойу ўн кундир. Қуръони каримда марҳамат қилинади: «Сизлардан вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар, улар тўрт ой ўн кун ўзларига қараб (идда сақлаб) турадилар» (Бақара, 234). Боин талоқ билан ажрашган хотин идда муддатида эридан алоҳида туради. Учинчи киши бўлмаган жойда иккиси бирга қололмайди. Чунки ўрталарида эр-хотинлик тугаган. Иддаси битгунча нафақасини бериб, алоҳида яшайди. Ражъий талоқда булар шарт эмас, хотинига қайтаётганида гувоҳ тутиши мандубдир («Istilahat-i Fikhiyye Kamusu»: 2/210). Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар www.ziyouz.com kutubxonasi 52 ИСЛОМДА ҲАРОМ БЎЛГАН ТУРМУШ ТУРЛАРИ Қуйида саналадиган никоҳ турлари Исломдан аввалги — жоҳилият давридаги никоҳ турлари бўлиб, бутунлай ботилдир. 1. Мутъа никоҳи. 2. Мақд никоҳи. 3. Сиғар никоҳи. 4. Истибдо никоҳи. 5. Гуруҳ бўлиб қўшилиш. 6. Эркин қовушиш. 7. Бадал никоҳи. 8. Ҳидн никоҳи. 9. Тажриба учун уйланиш. Булардан мутъа никоҳи баъзи жойларда ҳамон ёйилгани учун сўз юритиш эҳтиёжини сездик. Зеро, давримизда мутъа никоҳи жоиз дея ёшларимиз гуноҳга ботишмоқда. Мутъа никоҳи Исломда борми? Мутъа никоҳи жоҳилият давридан қолган никоҳ шакли бўлиб, Исломнинг илк йилларида, хоссатан, уруш йиллари, аёлларидан узоқ қолган аскарлар учун мутъа никоҳига изн берилган эди. Ҳайбар урушига қадар мубоҳ ҳисобланган бу никоҳ кейин Пайғамбаримизнинг суннатлари билан таъқиқланиб, ҳаром қилинган. Мутъа никоҳи бирон ҳақ эвазига маълум муддатга турмуш қуришдир. Муддатнинг кўпи тўқсон тўққиз йил, ози бир марта қовушиш бўлган (islam ve Osmanlı Hukukunda Evlenme": 36). Эркак аёлга мурожаат қилиб, «Мени беш ойга мутъалантир»; ёки «Беш ойлик ҳақ эвазига сен билан мутъаландим», деса, аёл ҳам қабул қилса, мутъа бўлади. Халқ тилида «ажам никоҳи» номи билан машхур. Бу иш фаҳшдан бошқа нарса эмас. Буни Расулуллоҳ (с.а.в.) кескин таъқиқлаганлар. Асҳобдан, тобеъинлардан, мужтаҳидлардан бу хил никоҳни мақбул деган киши йўқ ("Fathul-Kadir": 2/384). Бундай келишув на хотинни ҳалол қилади, на ажраш ҳукмига эшик очади, на зиҳор ва на мерос ҳаққи беради. Аёл эркакка, эркак аёлга ворис бўлолмайди («Fetava-i Kadihan»: 1/330). Мутъа никоҳининг муддати оз-кўплигида ҳеч бир фарқ йўқ. Лекин «Қиёмат келгунича, Дажжол чиққунича сени никоҳладим», шаклидаги ифода қўлланилса, вақтинчалик шарти ҳам ҳукмсиз қолади ва улар никоҳнинг бошқа шартларини ҳам ўрнига қўя олса, никоҳ саҳиҳ бўлади (Fetava-i Kadihan: 1/330) Чунки у вақтгача яшашлари номаълум. Ҳазрати Алидан (р.а.) ривоят этилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: Ҳазрати Али (р.а.) Ибн Аббосга (р.а.) шундай дейдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) мутъа никоҳини ва эшак гўштнини ейишни Ҳайбар фатҳи қуни ман этдилар» (Buharı: 6/ 129; Nesai: 2/90; Müslim: 4/134). Расулуллоҳ Автос (Макка фатҳи йили)да мутъа никоҳига уч марта рухсат берганлар, кейин таъқиклаганлар (Müslim: 4/131). Пайғамбаримиз (с.а.в.) буюрдилар: «Эй инсонлар, мен мутъа никоҳи билан аёллардан фойдаланишингиз учун рухсат берган эдим. Шубҳа йўқки, Аллоҳ қиёматга қадар буни муҳаққақ ҳаром қилди. Кимнинг ёнида бундай аёллардан бўлса, дарҳол озод қилсин ва берган нарсаларини улардан қайтариб олмасин» ("el-Hidaye": 1/1950). Тўртала мазҳабга кўра ҳам бундай ақд қилиш ботилдир. Шиа ва рофизийлардан ташқари барча Ислом олимлари бу никоҳнинг ҳаромлигида бир фикрдалар ("el-Mebsut": 5/ 152; «Fethu'l Kadir»: 2/384; "Bidayetul-Muctehit": 2/43) Ҳат-то шианинг машҳур мазҳабларидан зайдиййа ҳам мутъа никоҳининг ботиллигига инонади ва бу борада ҳанафий олимлари билан бир фикрдадир. Аҳли суннат мазҳабларининг далиллари Қуръон ва суннатдир. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling