Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
www.ziyouz.com kutubxonasi
58 сўради. Ҳазрати Умарнинг ўғиллари Абдуллоҳ бундай жавоб қилдилар: "Никоҳ фақат истак билан бўлади. Биз Пайғамбаримиз замонларида бундай уйланишни зино санардик" ("Tefsir-i Ibn-i Kesir": 1/280). Ҳазрати Умар, розийаллоҳу анҳу: "Менга ҳулла қилганни ҳам, ўзи учун ҳулла қилдирганни ҳам келтирсалар, тошбўрон қилдириб ўлдирардим", деганлар ("Umdetu'i Kari": 9/541). Иккинчи уйланиш ёлғиз никоҳ билан эмас, жинсий қовушишли уйланиш бўлиши керак. Ҳазрати Ойишадан (р.а.) ривоят қилинади: "Рифоа Қурозийнинг хотини Ҳазрати Пайғамбар ҳузурларига келиб: "Мен Рифоанинг никоҳида эдим. У мени қўйиб юборди, қатъий талоқ берди. Сўнг Абдураҳмон ибн Забирга турмушга чиқдим. Унинг эркаклиги либоснинг ипига ўхшайди", деди. Пайғамбаримиз: "Сен Рифоага қайтмоқчимисан?" деб сўрадилар. Хотин "Ҳа" деб жавоб қилди. Пайғамбаримиз: "Асло! Сен унинг пуштидан, у ҳам сенинг қинингдан тотмагунича бўлмайди", дедилар (Buhari. "Libas": 23; Ebu Davud. "Talak": 49). Аёл аҳволини арз қилиб турганида Ҳазрати Абу Бакр ҳам Пайғамбаримиз ҳузурларида эдилар. Ичкари киришга рухсат кутиб турган Холид ибн Ос аёлнинг сўзларидан аччиқланиб, Ҳазрати Абу Бакрга: "Пайғамбаримиз ҳузурларида бу хотиннинг шундай гапларни айтаётганини эшитмаяпсизми?" деди ("Umdetu'i Kari": 9/540). Асҳоби киром Пайғамбаримиз ҳузурларида бу мавзуларни бунақа шаклда сўрашларига ҳам тоқат қилишмаган. Ҳалоллаш шарти билан қийилган никоҳ мазҳаб имомларининг кўпига кўра ҳаром, баъзиларига кўра, таҳриман макруҳ (ҳаромга яқин)дир ("Umdetu'l Kari": 9/540; "Fethul-Kadir": 3/178). Чунки аҳли суннатга кўра, вақтинчалик никоҳ ботилдир ("el-Hidaye": 1/190). Биронта олим бундай никоҳни ҳалол демаган. Таҳриман макруҳ ҳам азобни лозим қиладиган гуноҳдир ("Umdetu'l Kari": 9/541). Аёл биринчи ва иккинчи эридан ажрашгач, уч ой идда кутиши шарт. Ҳомиласи бўлса, туққунича идда сақлайди. Юқорида саналган шартларга ҳам риоя этилган такдирдагина аввалги эрига қайта олади. Бинобарин, бу никоҳ баъзи Ислом душманлари айтгани каби, бир кечалик ёки бир соатлик никоҳ эмас... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling