Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
- Bu sahifa navigatsiya:
- Закот кимларга берилади
- Закот кимларга берилмайди
- Фитр садақаси
Нисоб миқдори
Асосий эҳтиёжлардан ва қарздан ташқари олтиндан 20 мисқол (80 грамм), кумушдан 200 дирҳам (560 грамм). Бунга қадар олтин ва кумуш хоҳ ёмби, хоҳ зийнат ашёси, хоҳ пул шаклида бўлсин, бир хилдир. Пуллар нисоби олтин ва кумушга кўрадир. Қўй ва эчки нисоби 40 та, сигир ва хўкиз нисоби 30 та, туя нисоби эса бештадир. Закот молнинг жинсидан берилиши ёки пулта чақиб қиймати берилиши мумкин. Ердан чиққан маҳсулотнинг ўндан бири (ушр) берилади. Агар ер қудуқдан ё пастдан тортиб суғориш пулли бўлса, маҳсулотнинг йигирмадан бири берилади. Закот кимларга берилади? 1. Фақирларга, яъни, моли нисоб миқцорига етмаганларга. 2. Мискинларга, яъни, ҳеч нарсасиз йўқсилларга. 3. Омилларга, яъни, закот йиғувчиларга (ҳозир бундай маъмурият йўқ). 4. Озод бўлиш учун хўжайини билан шартнома тузгаи қулларга. 5. Муаллафаи қулубга, яъни, кўнгилларини Исломга мойил қилинувчиларга. 6. Қарздорларга, яъни, молидан қарзи кўпроқларга. 7. Аллоҳ йўлидагиларга, яъни, сафарда, урушда, илм талабида юрганларга. 8. Йўлда қолганларга мамлакатларига етиб олгулик миқдорда закот берилади (Тавба, 60- оятдан). Закот кимларга берилмайди? Закот Қуръонда қайд этилган саккиз тур кишиларга берилишини айтиб ўтдик. Ота-она, бобо-момо, фарзандлар бу турдан бўлсада, уларга берилмайди. Чунки киши фақир ота-онасини боқиши вожиб. Болаларини ҳам боқишга мукаллаф. Закот булардан ташқари Қуръонда уқдирилган саккиз табақанинг бирига кирадиган қариндошга, қўшнига ва бошқа мусулмонларга берилади. Ота-она, бобо-буви, ўғил-қиз, набираларга, эр хотинига, хотин эрига закот бермайди. Бойларга ҳам закот берилмайди. («Fetava-i Hindiyye», 151). Фитр садақаси Фитр Рамазон ойининг сўнгига етишган ва ҳожати аслийасидан бошқа нисоб миқдорича молга эга бўлган мусулмонларга вожибдир. Фитр инсон нафсининг закотидир. Садақаи фитр учун закот каби молнинг ошиқча бўлиши, бир йил ўтиши ёхуд мол эгасининг оқил ва балоғатга етиши шарт эмас. Кичик болаларининг фитрини бериш отасига вожиб. Болиғ болалари ва хотини учун фитр бериш вожиб эмас. Фитр Рамазон ҳайити куни тонг отганида вожиб ва Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар www.ziyouz.com kutubxonasi 61 савобли бўлади. Фақирлар эҳтиёжи учун байрамга-ча, яъни, аввалроқ бериб қўйилса бўлади. Фитр закот бериладиган кишиларга берилади. Закот берилмайдиганларга фитр ҳам берилмайди. Бир фақирга бирдан кўп фитр берилиши мумкин. Фақат бир фитр биттадан ортиқ фақирлар орасида тақсимланмайди. Фитр дунё ва охират саломатлигига, рўза қабулига, қабр азобидан қутулишга сабаб бўлиши билдирилган. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling