Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

www.ziyouz.com kutubxonasi 
2
масалалар юзасидан ҳам асосли ҳукмлар берилган. Китобнинг "Таҳорат ва ғусл", "Исломда 
эмикдошлик", "Намоз ҳақида муҳим масалалар" каби бобларида ана шундай "энг замонавий" 
мавзулардаги саволларга ҳам асосли жавоблар топасиз. 
Тўртинчи навбатда айтмоқчи бўлганим шуки, бугун бир тоифа одамлар ғарб маданияти 
таъсирида одоб-ҳаё каби масалаларда анча қашшоқлашиб қолди. Аллоҳдан қўрқувнинг 
сусайиши, ҳаёнинг кўтарилиши боис оила муҳитида айрим таҳликали ҳолатлар юзага 
келаётгани сир эмас. 
«Ҳурмати мусаххара» мавзуига оид ушбу китобда берилган ҳукмлар кишини сергак 
торттиради, огоҳлантиради. 
Хуллас, қўлингиздаги китобнинг фазилатлари беҳисоб. Яратган Парвардигор уни сизу бизга 
муборак қилсин. 
Аллоҳ таоло ўзларимизга, фарзанду зурриётларимизга фойдали илм, тақволи ҳаёт, 
оилаларимизга меҳр-оқибат файзу баракот берсин, тўғри йўлдан адаштирмасин... 
Анвар ТУРСУН
Тошкент шаҳар бош имом хатиби
 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
3
ТАХОРАТ ВА ҒУСЛ 
Аёллар қаерда таҳорат қиладилар?
 
Эркаклар ҳар тоза жойда таҳорат олаверадилар. Аммо аёллар номаҳрам кўзи тушмайдиган 
жойда таҳорат оладилар ва бу ишлари билан Исломнинг тўсилиш ҳақидаги амрини бажарган 
бўладилар. 
Аёл мисвок тутадими?
 
Мисвок қўллаш муаккада (таъкидланган) суннатдир. Агар мисвок тутишнинг иложи 
бўлмаса, тиш чўткаси ёки шаҳодат бармоғи билан тишлар тозаланади. 
Аллоҳ Расули (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Агар умматимга қийин бўлмасайди, уларга ҳар 
намоздан аввал мисвок ишлатишни амр этардим» 
(Ebu Davud: 1/12); 
«Мисвок ўлимдан бошқа 
ҳар дардга шифодир» 
(«Kashful Hafa": 1/457).
Баъзи фиқҳ китобларида «Аёллар мисвокни доимий ишлатса, тишлари заиф бўлишидан 
уларга мисвок ишлатиш мустаҳаб бўлади. Сақич унинг ўрнига ўтади» деган сўзлар учрайди 
(«Merakil Felah»: 20).
Аммо ҳадиси шарифларда мисвок фақат эркак учун суннатдир деган ифода йўқ. Аксинча, 
Ҳазрати Ойиша онамиз (р.а.) шундай дейдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) мисвок тутардилар, сўнг 
уни ювиш учун менга берардилар. Мен аввал у мисвокни тутиб (яъни, ишлатиб), кейин 
ювардим ва ўзларига қайтарардим» 
(Ebu Davud: 1/13).
Имом Таҳтавий эса аёлларнинг сақич чайнашга амр этилмаганини, бунда ҳеч қандай савоб 
йўқлигини қайд қилган 
(Tahtavi: 38). 
Ҳолбуки, мисвок учун амр бор. Савоби ва кўп томонлама 
фойдаси борлигини Пайғамбаримиз (с.а.в.) билдирганлар. Дўхтирлар тиш емирилишининг, 
устида сариқ қатлам пайдо бўлишининг, милк ва оғизда яралар ва яллиғланиш вужудга 
келишининг олдини олиш, асаблар, кўзлар, нафас олиш ва ҳазм қилиш йўлларидаги турли 
ҳузурсизликларни ўнглаш учун мисвок қўллашни тавсия этишади. Ҳатто хотира заифлиги, зеҳн 
ўтмаслиги каби нуқсонларни ва ёмон ахлоқни тузатишда, ўнглашда ҳам мисвок улуғ 
тадбирдир. Бунча савобдан, ижтимоий, руҳий ва соғлик фойдаларидан маҳрум қолиш тўғри 
эмас. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling