Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


«Сўнг шайтон уларни беркитилган авратларини очиб юбориш учун васвасага


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

«Сўнг шайтон уларни беркитилган авратларини очиб юбориш учун васвасага 
солди» 
(Аъроф, 20).
Қуръони карим уларнинг тавбалари ҳақида шундай дейди: «Улар: «Парвардигоро, 
бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизларни мағфират қилмасанг ва 
бизларга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз», 
дедилар..." 
(Аъроф, 23).
Ҳатто Қуръон баъзи оятларида масъулиятни Ҳазрати Одамга юклайди: «Сўнг шайтон 
унга васваса қилиб: «Эй Одам, мен сенга абадийат дарахтини ва йўқ бўлмас мулку 
давлатни кўрсатайми?» деди... Одам Парвардигорига осий бўлиб, йўлдан озди." 
(Тоҳа, 120-121).
Таъқиқланған дарахт мевасидан тотганлик айбини Ҳавво онамизга юклаган, аёлларни хор 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
8
ва ҳақир деб ҳисоблайдиган яҳудийлик, насоролик ва буддавийликка оид бунақа жоҳилий 
қарашларга Қуръони карим нуқга қўйган. 
Ҳадиси шарифда ҳам: «Ҳайз Аллоҳнинг Одам қизларига тақдир этганидир», дейилган 
(«Tecridi Sarih»: 1/118). 
Аллоҳнинг тақдири жазо эмас. 
Ҳайз ҳақида тиб илми нима дейди?
Қизлар балоғат ёшига киргач, кўнгилларида, вужудларида ҳиссий ўзгариш билан бирга
жисмоний ўзгаришлар ҳам рўй беради (тукланиш, кўкраклар катталашиши, ҳайз кўришнинг 
бошланиши каби). Жисмоний ўзгаришлардан бири «ой кўриш»дир. Илмий тилда қисқача қилиб 
айтилса: ҳайз қони гормонал ҳаракат таъсири билан тухумлар ва бачадоннинг ҳомладорликка 
ойда бир тайёрланиши ва ҳомила бўлмагани учун, ҳозирлик маҳсулининг ташқари отилиши, 
чиқишидир. Балоғатга етган қизларда, хотинларда бу ҳол ҳомила бўлгунга қадар ойда бир рўй 
бериб туради. Ҳайз муддатининг меъёрдагиси ҳар йигирма беш билан ўттиз беш кун оралиғида 
бир марта, ками уч кун давом этади. Бир кунда уч-тўрт бор қон келиши меъёрдагиси 
ҳисобланади. Етти кундан зиёд - ҳар куни олти мартадан кўп қон келса, мутахассис аёлга 
мурожаат қилиш фойдалидир 
(«Saglik Elkitabi»: 11). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling