Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Ҳайз қачон ҳисоб бўлади?
 
Қон бачадондан жинсий аъзо ташқарисига чиқса, ҳайз бўлади. Жинсий аъзо ичида қолса, 
ҳайз эмас 
(Ibn-i Abidin: 1/263). 
Ҳайз ёши
 
Аёллар қамарий сана (354 кундир) ҳисоби билан балоғат ёшидан, яъни, тўққиз ёшидан то 
туғишдан қолиш ёшигача (эллик беш) ҳайз кўрадилар. Шундан аввал ёки кейин келган қон 
хасталик бўлади. Ёш қиз ҳайз кўрмагунича болиға саналмайди, яъни, балоғатга етмаган 
бўлади. Балоғатга етгачгина унга Исломнинг барча амрлари фарз бўлади. Ўғил бола иҳтилом 
бўлмагунича болиғ саналмайди, балоғатга етмайди. Агар «ой кўриш» ва ихтилом ўз вақтида 
пайдо бўлмаса, балоғат ёши ўн бешдан ҳисоб қилинади. Қарилик ёши тўғрисида оят ва ҳадис 
бўлмаганидан турли қарашлар бор. Энг саҳиҳ (тўғри) қарашга кўра, эллик беш ёшдир. 
("Merakil 
Felah": 42). 
Аёллар балоғат чоғининг бошланиши тўққиз, охири эллик беш ёшдир. Бунга кўра, 
тўққиз ёшдан аввал, эллик бешдан кейин келган қон ҳайз қони эмасдир. Баъзан эллик бешдан 
сўнг ҳам учрайди. Бу мавзуга яна қайтамиз. Вояга етган аёлга «болиға», одати (ҳайзи) 
тўхтаганига «ойиса» дейилади 
(Tahtavi: 75).
Ҳайз қонининг ранглари
 
Одат (ҳайз) ҳолидаги аёллар қони олти хил рангда бўлади: қора, сариқ, тупроқ ранг, сиёҳ 
ранг, яшил, кирчил ранг. Ҳайз муддати ичида келган, бу хил қонларнинг бари ҳайз қонидир. 
Ҳайз муддати ичида қоннинг узлуксиз келиши шарт эмас. Бу муддат ичида гоҳ-гоҳ оқса ҳам, 
давомли хукмидадир. Тамоман оқаргунча оққан ҳар қон ҳайз қонидир. Масалан, беш кун қон 
кўрса, сўнг икки кун тўхтаб ўн кунга қадар келган қон ҳайз қонидир, ўн кундан ошса, истиҳоза 
дейилади. 
Қора ва сиёҳранг қон, билиттифоқ, ҳайз қонидир. Ҳазрати Фотима қон кўрардилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) буюрдилар: «Агар ҳайз қони бўлса, маълум ва сиёҳ рангда бўлади, бунда 
намоз ўқима, бошқа турли рангда бўлса, таҳорат қил ва намоз ўқи, чунки у хасталанган 
томирдан келади» 
(Ebu Davud; Nesai).
Ҳайз қонининг рангини бузилган овқатлар ўзгартиради. Яшил ранг қон ёши улғайиб қолган 
хотинларда келади 
("Neylul-Evtar": 1/406). 
Одат кунлари кўрилган бу қонлар ҳайз қонлари 
эканига далил суннатда мавжуддир. (
"Fethul-Kadir": 1/12).
Бу мавзуда Ҳазрати Ойишадан ривоят қилинган ҳадис кейинроқ келади... 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling