Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

www.ziyouz.com kutubxonasi 
6
Abidin: 1/155).
 
Ғуслда жинсий аъзони ювиш керакми?
Ҳайз, нифос ва алоқадан сўнг ғусл қилаётганида хотин киши жинсий аъзосининг 
ташқарисини ювмоғи вожибдир. Ичини эмас. Кўз ташқариси, қулоқ ва бурун тешикларини ҳам 
ювиш вожибдир. Хотин киши ғусл қилаётганида жинсий аъзосининг ташқарисини ювади, лекин 
ичига бармоқ суқмайди 
(«Dureru'l-Hukkam»: 1/18). 
Тирноқ бўёғига ўхшаш нарсалар ғуслга монеъми?
Ғусл дуруст бўлиши учун сув терига ва тирноққа тегиши керак. Хотин киши ғусл 
қилаётганида тирноғининг остида, устида ёки вужудининг бошқа бир ерида сув тегишига 
монеълик кдладиган хамир, балиқ тангачаси (лаб ва тирноқ бўёғи) каби нарсалар бўлса, 
уларни кетказиши вожибдир. Кетказмаса, ғусли ўрнига ўтмайди 
(«Cevhere»: 1/12). 
Тирноқ 
бўёғи ғусл ё таҳоратдан сўнг сурилган бўлса ҳам кейинги ғусл ва таҳорат дуруст бўлмайди. 
Бинобарин, тирноққа бўёқ суртилган бўлса, қеч бир ибодат дуруст бўлмайди. 
Ғусл қилаётганда «бисмиллоҳ» айтиладими?
Ғусл бошлашда «бисмиллоҳ»ни айтиш суннатдир. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.): «Машруъ 
бўлган ҳар бир иш «бисмиллоҳ» билан бошланмас экан, у ишнинг охири кесикдир (яъни, 
йўқдир)», деб марҳамат қилдилар 
(«Merakil Felah ": 31; «Cevhere»: 2/12). 
Ғусл машруъ ва фарз 
ибодатлардан бўлгани учун «бисмиллоҳ» билан бошланади. 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
7
ХОС ҲОЛАТЛАР 
Аёл фаржидан уч хил қон чиқади: 
1. Ҳайз қони. 2. Нифос қони. 3. Истиҳоза қони. 
Ҳайз
«Ҳайз» луғатда «оқмоқ», «сизмоқ» демақдир. Динда «балоғат ёшига кирган ва бола туғиш 
ёшидан ошмаган қиз ва аёл бачадонидан маълум кунларда келадиган қондир. Буни тилимизда 
«ой кўриш», «ойбоши», "одат" ҳам дейилади. Аёлларнинг ҳайз ҳолатлари диний аҳкомлари 
билан алоқадор бўлганидан жуда диққат қилинадиган масалалардандир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling