Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Эр-хотин бир-бирини эркалаб суйишса, таҳорат бузиладими?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Эр-хотин бир-бирини эркалаб суйишса, таҳорат бузиладими?
 
Либоссиз, яланғоч ҳолда ёки иссиқликни, тан ҳароратини бир-бирига ўтказадиган даражада 
юпқа, ҳарир либосларда бир-бирини қучса, эр-хотин таҳорати бузилади. Лекин тан ҳароратини 
тўсадиган қалин либосда бўлсалар ва мазий деган суюқлик келмаса, таҳорат бузилмайди. Агар 
бу суюқлик, намлик келса, таҳорат бузилади 
(Tahtavi: 51).
Аврат жойларни ушлаш таҳоратни бузадими?
 
Аёл ёки эркакнинг фақат ўзининг аврат жойини ушлаши таҳоратни бузмайди 
(Tahtavi: 51). 
Аммо бунда қўлни ювиш мустаҳаб бўлади. 
 
Тирноқ бўялган бўлса, таҳорат дуруст бўладими?
 
Таҳорат комил бўлиши учун сув таҳоратда ювиладиган аъзоларнинг ҳамма жойига етиши 
керак. Ювилиши лозим аъзоларда сув етишига тўсиқ бўладиган лаб бўёғи, тирноқ бўёғи, ёғ, 
сақич каби нарсалар бўлса, таҳорат ҳисоб бўлмайди 
(«Fetava-i Hindiyye»: 1/84; «Nimet-i islam»: 
45).
Улама соч устидан масҳ тортиш жоизми?
 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар: "Ясама соч таққанга ва тақтирганга, баданга 
чизганга ва чиздирганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» 
(«Tuhfetu'l Ahvezi»: 8/68).


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
4
Улама соч тақиш жоҳилият давридан қолган ёмон одатдир. Ясама соч асл соч 
бўлмаганидан, унинг устидан масҳ тортиш бошга масҳ тортиш ўрнига ўтмайди. 
Пайпоқли ҳолда таҳорат оладиларми?
 
Таҳорат фарзларидан бири оёқ ювишдир. Бирор зарурат туфайли аёл пайпоқли ҳолда 
оёқларини ювса, таҳорат жоиз бўлади. Ҳанафий мазҳабида оёқнинг тўпиқдан пасти аврат 
ҳисобланмагани учун пайпоқни ечиб оёқни ювиш лозим. Шундай бўлсада, аёлнинг оёғига 
қасддан қараган киши гуноҳкор бўлади 
(«Gunumiz Mesleklerine Fetvalar»: 2/27).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling