Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
Қизнинг балоғат белгилари
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қизнинг ҳайз муддатини аниқлаш
Қизнинг балоғат белгилари
1. «Ой кўриш»: Тўққиз ёшли қиз боланинг илк бор қонга ўхшаб келган оқиндини кўриши. Қизларнинг балоғатга етгани баъзан ёш билан, баъзан белги билан билинади. Қизларда балоғатнинг энг ками тўққиз ёш, энг кўпи ўн икки ёшдир. Ўғил болаларда эса, энг ками ўн икки ёш, энг кўпи ўн беш ёш. Шу икки муддат оралиғида балоғат белгиси пайдо бўлса, балоғат ёши ўша чоғдан бошланган бўлади. Бу муддатлардан аввал пайдо бўлган беkгилар балоғат белгиси ҳисобланмайди. Аммо аввал белги кўрилмаса ҳам, ёшига етганидан кейин қиз ва ўғил бола балоғатга етган деб ҳукм қилинади, бурчли бўлади. Масалан, уч кун билан ўн кун орасида давом этган қон тўхтаганидан сўнг энг кам ўн беш кун пок юриб, шу ҳол кейинги ойларда ўзи учун бир одат тусини олса, у қиз балоғатга етибди. 2. Бўйида бўлиш: Балоғатга етмасидан турмушга чиққан қиз бўйида бўлса, яъни, ҳомила кўрса, аввал ҳайз кўрмаган бўлса ҳам, балоғат ёшига кирган саналади ("Nasbur-Raye": 1/192; Bilmen: 70). Тиб илмига кўра илк ҳайз Ўлкамизда илк ҳайз кўриш ўртача ўн икки ёшга тўғри келади. Шимолроқда каттароқ ёшда одат кўришади, ўн беш ёшгача кечикиш ҳоллари ҳам учрайди. Илк ҳайз кўриш энг кеч ўн етти ёшгачадир. Ундан кейин ҳам ой кўрмаса, табибга (дўхтирга) мурожаат қилиш керак. Одат қонининг тугаши вақти эллик ёш атрофидадир ("Saglik Elkitabi": 11). Қизнинг ҳайз муддатини аниқлаш Илк марта одат кўрган қиз бола беш кун қон кўрса, ўн беш кун пок бўлиб, кейин яна қон келса, унинг одати беш кун бўлади, қолган пок кунлари намоз ўқийди. Илк бор ҳайз кўрган қиз ўн кун қон кўрса, ўн беш кун пок бўлиб, яна қон кела бошласа, унинг одати ўн кун ҳисобланади. Намозни шунга кўра ўқийди. Илк бор ой кўрган қиз ўн тўрт кун қон кўрса, ўн тўрт кун пок бўлса, кейин яна давомли қон кела бошласа, унинг одати илк қон кўрган кундан эътиборан ўн кун. Бошқа ойлардаги поклик кунлари ҳам йигирма кундир Ўн беш кун қон келса, сўнг ўн тўрт кун пок бўлса ҳам, ҳукм шундай. Қиз илк бор ўн тўрт кун қон кўрса ва ўн тўрт кун пок бўлса, кейин яна қон кела бошласа, унинг одати ўн кун, ойнинг қолган кунлари поклик муддатидир. Намозини шунга кўра ўқиб, рўзасини ҳам шунга кўра тутади. Қиз илк бор уч кун қон қўриб, ўн беш кун пок турса, сўнг яна бир кун қон келса, икки кун пок турса ва такрор қон кела бошласа, унинг одати уч куни ҳайз деб қабул қили-нади. Қолган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling