Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
17
Аёл ҳайзли ва лоҳусалик вақтларида ўқимаган намозларини сўнг, яъни, пок бўлгач, қазо
қилиб ўқиши мак-руҳдир. Худди таҳорат олаётган одам бошга масҳ тортиш ўрнига
бутун
бошини ювиши макруҳ бўлгани каби
("Menhelul-Varidin": 95).
2. Ҳайзли ва нифосли аёлга рўза ҳаром
Ҳайзли ва нифос ҳолидаги аёл фарз, вожиб ва нофила рўза тутмайди,
лекин тутолмаган
фарз рўзаларини поклан-гач, қазо қилиб адо этади. Агар бошлаб қўйган рўзаси но-фила бўлса,
пок бўлгач, у рўзанинг қазоси тутилади. Рўзанинг қазоси ҳайзли ва лоҳуса аёлдан соқит
бўлмайди.
3. Қуръон ўқиш ҳайзли аёлга ҳаром
Ҳайзли ва лоҳуса аёл Қуръоннинг бир оятидан оз бўлса ҳам ўқиши ҳаромдир.
Чунки
Расулуллоҳ марҳамат қилганлар: «Ҳайзли ва жунуб бўлганлар энг кичик бир оят ҳам
ўқимайдилар!»
(«et-Tac»: 1/107).
а) Қуръони каримни Қуръон сифатида ўқиш ҳаромдир.
Дуо оятларини дуо мақсади билан ўқиши мумкин. Басмала, калимаи тавҳид, Қуръонда
келган пайғамбарларнинг дуолари каби
(Tahtavi: 82).
б) Ҳайзли ҳолатида Қуръон ўргатса бўладими?
Қуръони каримни ўргатувчи аёл ҳайз кўрса, Қуръони каримни ушламасдан, ҳарф-ҳарф,
калима-калима, ҳижо-ҳижо ўқиб ўрганувчиларга сабоқ бериши мумкин.
(«Halebi Kebir»: 57).
Бир оятни бошдан-охиригача ўқиши ҳаромдир.
в) Ҳайзли аёл Қуръон тинглайдими?
Ҳайзли ёки лоҳуса аёл Қуръони каримни тутмасдан, ўқилаётган Қуръон изидан таъқиб ва
такрор
этмасдан тинглаши жоиз
(«Halebi Kebir»: 57; «Damat»: 1/26).
Бу ҳолатнинг савоб
даражасини фақат Аллоҳ билади.
г) Ҳайз муддати тугамаган аёл ғусл қилиб Қуръон ўқиса бўладими?
Қатъиййан Қуръон ўқий олмайди, Қуръонга қўл теккизмайди. Бу ҳолда аёл Қуръон
ўқишнинг ҳаромлигини билса ҳам, билмаса ҳам. Бордию Қуръон ўқиса, Жаноби Ҳаққа қарши
гуноҳкор бўлиши ва илоҳий азобга лойиқ бўлиши шубҳасиздир. Лекин бу ҳолда Қуръон
тинглаши мумкин. Қуръонга қараши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: