Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Oдат ичида ёки одатдан ташқари пахта қўллаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Oдат ичида ёки одатдан ташқари пахта қўллаш
 
Пахта қўллаш турмуш қурган аёллар учун ҳар доим, қизлар учун фақат одат вақтларида 
мустаҳабдир. Пахта жинсий аъзонинг ичига эмас, ташқарисига, тоза жойга қўйилади. Бошқа 
бир қарашга кўра, турмуш қурган хотинларнинг одат вақтларида пахта қўллашлари суннат, пок 
вақтларда қўллаш мустаҳабдир. Чунки улардан ҳамиша оқинди келиб туриши мумкин 
(Ibn-i 
Abidin: 1/207).
Oдат бўзини ёқса бўладими?
 
Агар одат бўзи фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келса, уни кўз тушмайдиган жойга, тупроққа 
кўмиш ёки ёқиб юбориш керак. Ёқишнинг зарари йўқ. Ҳатто оила ҳурмати ва муҳаббатини 
сақлаш учун бу бўзларни оиладаги катта-кичикларнинг кўзларига кўрсатмаслик исломий 
ахлоқдандир 
(«el-Fikh ala 'l-mezahibi l-Erbaa»: 2/57).
Oдатдан сўнг покланган аёлнинг хушбўй суриши
 
Одат вақтларида қўлланган бўзнинг ҳайз ҳидини кетказиш учун хушбўй суриши, атир 
сепиши мустаҳабдир. Одат ва лоҳусалик битгач, хушбўй суриши, атир сепиши ҳам 
мустаҳабдир. Ҳатто ювинганидан сўнг пахта ёки бўз парчасига мушк ёки гулёғи каби атирлар 
суриб, жинсий аъзони ва баданнинг қон теккан жойларини яхшилаб ар-тйб поклайди. Ҳазрати 
Ойишадан (р.а.) нақл этилади: «Асмо Расулуллоҳдан (с.а.в.) одатдан сўнг қандай ювинишни 
сўради. Расулуллоҳ марҳамат қилдилар: "Бирингиз сув ва нилуфар олиб чиройли ҳолатда 
покланилади. Сўнг сув бошдан тўкилиб, шиддат билан уқаланади. Токи сув соч терисига етсин. 
Сўнг вужудга сув тўкиб, бўз парчасига мушк суриб, покланилади". Асмо: «У билан қандай 
покланади?» деб сўради. Расулуллоҳ: «Субҳаналлоҳ! Хоҳласанг, хоҳлагандай покланасан!» деб 
буюрдилар. Ҳазрати Ойиша пичирлаб: «Қон жойига сурасан», деди 
(Davudoglu, Müslim: 2/1053; 
(Ibn-i Abidin: 1/267).
Ҳазрати Ойиша онамизнинг синглиси Асмо айтади: «Расулуллоҳдан бир аёл: "Либосимиз 
устида ҳайз асарини кўрсак, нима қиламиз?» деб сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат 
қилдилар: «Либосни қўл билан уқалаб, устига сув қуйиб сиқилади, сўнг оз-оздан сув қуйилади, 
кейин у либос билан намоз ўқиса бўлади» 
("Husnul-Usve": 263).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling