Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
20
в) Ҳайзли аёл либосининг бир чети ё ўнгири билан Қуръонни ушласа бўладими?
Ҳайзли ёки лоҳуса аёл либосининг чети билан Қуръонни ушлаши таҳриман макруҳ, яъни,
ҳаромга яқин макруҳдир. Чунки либос ўнгири ҳам либосни кийганга тобедир. Бу ҳаракат
ҳурматдан ва одобдан эмас. Фақат шариат китоблари билан машғул ҳайзли аёл ёки жунуб
(эркак-аёл) ҳадис, фиқҳ, тафсир каби китобларнинг бир варағини
зарурат юзасидан
либосининг бир чети билан тутишига рухсат берилган
(Tahtavi: 77).
г) Ҳайзли аёл Қуръоннинг маъно таржималарини ва китобни ўқий оладими?
Ҳайзли аёл Қуръонга ва оят ёзилган нарсага қўл теккизмайди. Арабчадан бошқа
тиллардаги Қуръон таржималарини ушлаш ҳам ҳаром. Унда Қуръон
маъно-мазмуни ва
аҳкомлари бўлгани учун Қуръон ҳукмидадир
(Tahtavi: 77, "Cevhere": 1/40).
Arap
ичида оят
бўлмаса, туркча (ўзбекча) китоб ўқишларида зарар йўқ. Агар аёл ҳайз ҳолатини ўрганишни
истаса, зарурат юзасидан фиқҳ китобларига қараши мумкин
(Tahtavi: 82).
Do'stlaringiz bilan baham: