Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Лоҳусаликда ўзгариш
 
Бир хотиннинг лоҳусалиқца одати, масалан, йигирма кун қон кўриш бўлса, бу галги 
лохусалигида ўн кун қон, йигирма кун поклик, ўн бир кун яна қон кўрадиган бўлса, бу 
хотиннинг лоҳусаликдаги одати алмашган бўладики, бу орада қолган йигирма кунлик поклик 
ҳоли икки қон орасида бўлгани учун кечиккан қон ҳукмидадир. Шу ҳолда бу қирқ куннииг 
аввалги йигирма куни лоҳусаликдир. Қан-чалик поклик билан охирига етса ҳам. қолган 
йигирма бир кун узр қонидир ва бу кунларда ўқий олмаган намозларини қазо қилиб ўқийди 
(«Menhelul-Varidin»:88).
 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
23
ИСТИҲОЗА 
(Узр қони)
Истиҳоза бирор хасталик туфайли бачадондан эмас, жинсий аъзо томиридан келган ҳидсиз 
қондир. Ҳайз қони соғлиқ қони, зр қони хасталикдандир. 
Уч кундан оз, ўн куқъан кўп келган қон ҳайз эмас, истиҳоза қонидир. Баъзиларда тўрт, 
баъзиларида етти, саккиз кун келади. Кўп аёлларда одат муддати маълум. Ҳомиладор 
хотинлардан, тўққиз ёшга тўлмаган қиздан, одатдан қолган ёшдаги аёлдан келган қон ҳам 
истиҳоза қонидир. Истиҳоза қони бошқа аъзо чар, яъни, оғиз, бурун ва қулоқдан келган қон 
кабидирки, бу ҳолда фақат таҳорат бузилади. Давом этса. узр соҳиби саналади 
(«Merakil 
Felah»: 42). 
Ҳазрати Ойиша (р.а.) хабар беришларича Хубайр қизи Фотима Расулуллоҳдан: 
«Мендан истиҳоза қони келяпти, намозни тарк этайми?» деб сўраганида, Аллоҳ Расули (с.а.в.): 
«Йўқ. Зеро, у томирдан келган қондир, ҳайз эмас, фақат ҳайз муддати тугагунча намоз ўқима, 
тугагач, ғусл қил ва намозингни ўқи», деб марҳамат қилганлар 
(«et-Tac»: 1/108). 
Истиҳозали 
аёллар намоз ўқийдилар, рўза тутадилар, жомеъга борадилар, Каъбани тавоф қиладилар, 
Қуръон ўқийдилар, Қуръонни ушлайдилар, эрлари билан жинсий муносабатда бўла оладилар. 
Фақат, узрли одамлар каби, ҳар вақт учун алоҳида таҳорат олиб намоз ўқишлари керак. Бир 
таҳорат билан бир вақт ичида истаганча фарз ва нафл намоз ўқий оладилар, вақт чиққанида 
таҳоратлари бузилади. Сўнг ҳар қанақа ибодат учун янгидан таҳорат олишлари керак. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling