Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
25
Агар қон фақат сажда ҳолатида келса,
узрли саждани тарк этади, руку вазиятида қон
келса, рукуни ҳам тарк этади, намозини имо билан ўқийди.
Сийдигини ёки катта таҳоратини
тута олмайдиган, елини тўхтата
олмайдиган,
давомли
бурун қони ёки истиҳоза қони оқадиган одамнинг узри тўла бир фарз намози вақтича бўлса, у
одам узр соҳиби ҳисобланади. Ҳар вақт намози учун янги таҳорат олади, бу вақт ичида фарз
ва хоҳлаганча нафл намозлар ўқийди, вақт чиқса, таҳорати
бузилади
(«Dureru'l-Hukkam":
1/43).
Бир жойи қонаган одам вақтнинг сўнгини кутади, агар қон тўхтамаса, вақт чиқмасидан
таҳорат олиб, намозини ўқийди. Эртароқ тўхтаса, вақт сўнгини кутмайди, тўхтаган ондаёқ
таҳорат олиб, намозини ўқийди
(«islam ilmihali»: 89).
Узрли ҳисобланувчилар:
1. Истиҳоза кўрган аёл.
2. Ҳайзни уч кундан кам, ўн кундан кўп кўрган аёл.
3. Лоҳусалиги қирқ кундан кўп давом этган аёл.
4. Сийдиги томчилаб турадиганлар.
5. Тез-тез бурни қонайдиганлар.
6. Ҳар қандай бир аъзосидан қон оқиб турувчи одам.
7. Кўкрак, қулоқ, кўз каби аъзоларидан хасталик туфайли оқинти келганлар.
8. Яраси давомли қонаб турадиган эркак ё аёл.
Узрли одам (аёл) «Қон тўхтамаяпти, оқинти давом этяпти", дея, менда ғуслни
лозим
қилувчи бир ҳолат бор, деган гумон билан билмасдан намозларини ўқимаган бўлса, қазо қилиб
ўқиши керак. Чунки бундай узрлар намозни тарк этишга сабаб бўлмайди
(«Damat»: 1/38).
Do'stlaringiz bilan baham: