Аё
лларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
www.ziyouz.com kutubxonasi
26
НАМОЗ ҲАҚИДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР
Намоз кимларга фарз?
Исломнинг бошқа амрлари каби намознинг ҳам фарз бўлмоғи учун шартлари бор:
1. Мусулмон бўлиш.
2. Ақлли бўлиш.
3. Балоғатга етиш.
Аммо болалар етти ёшларидан намоз ўқишларини Пайғамбар
Жанобимиз амр этганлар
("Durem'1-Hukkam": 1/50).
Катталар болаларга намоз ўргатиши керак.
Намознинг фарзлари:
Намоз фарзлари ўн иккита. Олтитаси намознинг ташқарисида, буларга намознинг шартлари
дейилади. Олтита-си намознинг ичида, буларга намоз рукнлари дейилади.
Намоз шартлари:
1. Ҳадасдан таҳорат.
2. Нажосатдан таҳорат.
3. Сатри аврат.
4. Истиқболи қибла.
5. Вақт.
6. Ният.
1. Ҳадасдан таҳорат
Намоз ўқийдиган одам таҳоратсиз бўлса, таҳорат олиши, жунуб бўлса ғусл қилиши,
ювиниб-чўмилиши, агар сув бўлмаса, ёки бўлса ҳам сувдан фойдаланишдан ожиз бўлса,
таяммум қшшши шартдир
(Halebi Kebir": 12).
2. Нажосатдан таҳорат
Баданда, либосда, намоз ўқийдиган жойларда ибодат қилишга тўсқинлик қиладиган
даражада ифлослик бўлса, тозапаш шартдир. Фақат бу кирларнинг намозга тўсиқ бўладиган
даражада экани эътибордан четда қолмаслиги керак.
Бадан, либос ва намоз ўқийдиган жойга тушган ифлослик қуюқ бўлса, бир дирҳамдан (2,8
граммдан), суюқ бўлса, қўл кафтидан кўп бўлса, уни тозалаш фарздир.
Баданидаги ифлосни одамлар кўрадиган даражада
аврат жойини очмасдан кетказиш,
мумкин бўлмаган ерда, авра! жойини очмаслик учун, шу ҳолда намоз ўқиш жоиз
(Ibn-i Abidin;
"Halebi Kebir").
3. Сатри аврат:
Киши вужудида номаҳрам қараши ҳаром қилинган жойлар аврат дейилади.
Аёлларда аврат:
Мусулмон ва озод аёлнинг аврат жойлари қўли (билаги ошиғигача), оёғи (тўпикларигача)
ва юзидан ташқари бутун баданидир. Сочи ва гажаги ҳам авратга киради
("Halebi Kebir": 176—
205).
Аврат жойларни ёпиш намознинг шартларидандир.
Юз, қул ва оёғидан бошқа аъзосидан бирининг тўртдан бир қисми намоз ичида бир тасбеҳ
айтар вақтда, яъни, бир рукнни адо этар вақтда очилса, намози бузилади. Тўртдан биридан оз
қисмининг очилиши ёки очилган заҳоти ёпилиши намозни бузмайди
(Ibn-i Abidin; "Halebi Kebir":
208).
Намоз ичида ёпилиши фарз бўлган аёл вужуди бир бутун сифатида қаралмай, аъзолар ҳар
бири алоҳида аврат қабул қилингандир. Шу сабабдан очилган авратнинг тўртдан
бирининг
Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар
Do'stlaringiz bilan baham: