Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Узрнинг шартлари:
 
Аёлдан келадиган истиҳоза қонининг ҳамда умуман аёл ва эркакка хос узрнинг диний узр 
ҳисобланиши учун баъзи шартлар бор: 
1. Узр ҳоли камида бир намоз вақти қадар давом этиши лозим. 
2. Сўнг ҳар намоз вақти ичида кам деганда бир марта кўрилиши керак. 
Узр қони тўхтагач, ғусл керакми?
 
Истиҳоза қони тўхтагач, ғусл керак эмас. Яъни, фарз эмас. Шунда ҳам, ювиниб-чўмилиш 
аълодир.
Узрли аёл маҳси кийса, нима қилади?
 
Узрли аёл фақат таҳорат олаётганида ва маҳсисини кияётганида қон тўхтаган бўлса, маҳси 
устига масҳ тортиши мумкин. Муқим бўлса, бир кун-бир кеча, мусофир бўлса, уч кун-уч кеча 
маҳсисига масҳ тортади 
(«el-Mebsut»: 2/143).
Узрлилар қачон таҳорат олади?
 
Узрлилар беш вақт учун алоҳида-алоҳида таҳорат оладилар. Таҳорат олиш учун ўша ондаги 
намоз вақтининг киришини кутиш керак. Олдин олиб қўйган бўлса, намоз вақти кириши билан 
таҳорати синади 
("Merakil Felah": 45; "Fetava-i Abdurrahim ": 1/4). 
Намоз ичида узр қони тўхтаса
 
Истиҳозали аёл пешин вақтида таҳорат олиб намоз ўқиса, намоздан сўнг қон тўхтаса, 
аёлнинг намози тўла ҳисобланади. Агар таҳорат олиб, ҳали намоз бошламасидан аввал ёки 
намоз ичида қон тўхтаса, таҳорати бузилади 
(«el-Mebsut»: 2/143). 
Бу ҳолда ўқилган намоз 
қайта ўқилади. 
Давомли кўзёши оққан киши узр соҳибими?
 
Ҳа, узр соҳиби. Бу ҳол хасталикдандир. Ҳар намоз вақти учун таҳорат олиши керак 
(«Fetava-i Abdurrahim»: 1/4). 
Узрини кеткиза олса, таҳорат оладими?
 
Узрини кеткиза олса, яъни, оққан қон ва шунга ўхшаш нарсаларни танғиб боғлаш билан 
тўхтата олса, жоиз. Бу ҳолда узр кўтарилади, яъни, кетади. Аммо ҳайзли ва нифосли аёл ҳатто 
оқинтини тўхтатиши жоиз эмас чунки ташқи кўринишидан тўхтагандай кўринса ҳам, аслида қон 
оқади. 
Буруннинг фақат бир тешигидан оққан қон сабабли узрли бўлган одам таҳорат олса, сўнгра 
бошқа тешигидан ҳам қон оқса, таҳорат бузилади 
(«Damat»: 1/38).
У узр қони тўхтаган бир пайтда узрдан ташқари ҳар қандай нарса учун таҳорат олган 
бўлса-ю, узр қони оқа бошласа, таҳорати бузилади 
(«Fetava-i Abdurrahim»: 1/4).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling