Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


д) Ҳайзли аёл Куръонга қарай оладими?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

д) Ҳайзли аёл Куръонга қарай оладими?
Ҳайзли, лоҳуса аёл ёки жунуб бўлган одам бўғинлаб, ҳижо-ҳижо қилиб ўқиш учун Қуръони 
каримга қараши мумкин, макруҳ эмас. Чунки жунублик ва ҳайз ҳолатларининг кўзга алоқаси 
йўқ 
("Fetava-i Hindiyye: 1/39).
7. "Ой кўрган" ва лоҳуса аёлларнинг Каъбани тавоф этишлари ҳаром
Одатли, нифосли аёлнинг фарз ёки нофила тавоф қилиши ҳаром. Ҳажга борган аёл ҳайз 
кўриб қолса, ҳажнинг тавофдан бошқа барча рукнларини адо эта олади. Фақат фарз бўлган 
зиёрат тавофини қилмайди. Бу ҳолда тавоф қилган бўлса, катта гунохдир. Бунинг учун мол
сигир ёки туя сўйиб, қурбонлик қилиши керак 
("Umdetul Kari": 2/81)


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
21
НИФОС 
(Лоҳусалик) 
Кўзи ёриганида хотиннинг бачадонвдан келадиган қон "нифос" дейилади. Бу ҳолатга 
"лоҳусалик" ҳолати деб аталади. Лоҳусаликнинг энг кам муддати учун чегара йўқ: бир кун, бир 
соат қон келиши ёки аёл умуман қон кўрмаслиги мумкин. Бундай аёллар лоҳуса 
ҳисобланмайдилар, дарҳол ювиниб-чўмилиб, намоз ўқийдилар, рўзаларини тутадилар. 
Лоҳусаликнинг энг кўп муддати қирқ кун. Қон келиши қирқ кундан зиёд давом этса, қирқинчи 
кун охирида ювиниб-чўмилиб, вазифаларини, бурчларини адо этишга киришадилар 
("Dureru l-
Hukkam ": 1/41). 
Ундан таъқиқлар кўтарилади, сўнг келган қон узр қони кабидир. Ҳар вақт 
учун алохида таҳорат олиниб, намоз ўқилади. 
Эгиз туққан хотин лоҳусалик муддатини биринчи чақалоқ туғилганидан ҳисоблайди 
(«Cevhere»: 1/44).
Нифос муддати ичида кўрилган поклик нифос ҳукмидадир. Масалан, ўн кун қон келгач, беш 
кун тўхтаса ва яна ўн кун келса, йигирма беш куннинг ҳаммаси нифос муддатига киради 
(«el-
ihtiyar»: 27). 
Намозини тарк этади, рўзасини пок бўладиган кунларига қолдиради, эри билан 
жинсий муносабатда бўлмайди 
(«el-Mebsut»: 2/141).
Нифос қонининг ўзига хослиги туғишдан сўнг келишидир. Агар бир хотин кўзи ёригач, ҳеч 
қон келмаса, лоҳуса саналмайди. Бундай хотинга ғусл шарт эмас, таҳорат кифоя. Рўзаси 
бузилмайди. Лекин Имоми Аъзамга кўра, бундай хотин тадбирини олиб ғусл қилиши керак 
(Ibn-
i Abidin: 1/216). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling