Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


д) Сажда оятини эшитганида


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

д) Сажда оятини эшитганида
Қуръонни тингларкан, сажда ояти ўқилса, сажда қилмайди, агар сажда қилса, яна гуноҳкор 
бўлади. 
Ҳайзли ёки лоҳуса аёл намоз ўқишга мукаллаф бўлмагани учун сажда унга вожиб эмас. 
Лекин жунуб кимсанинг ҳукми бошқача: эркакми, аёлми — жунуб ҳолатида сажда оятини 
эшитса ё ўзи ўқиса, тиловат саждаси уларга вожиб бўлади. Покланганидан кейин бу саждани 
адо этиши керак 
(Tahtavi': 79).
 
4. Ҳайзли ва нифослига жинсий муносабат ҳаром
Ҳайзли ва лоҳуса хотин эри билан жинсий муносабатда бўлиши ҳаромдир. Чунки Жаноби 
Ҳақ Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «...то покланмагунларича уларга 
(хотинларингизга) яқинлашмангиз! Пок бўлганларидан кейин уларга Аллоҳ 
буюрган тарафдан келингиз (яқинлашингиз)!» 
(Бақара, 222, мазмуни).
Ояти каримадаги «яқинлашманг» сўзидан мурод — жинсий муносабатда бўлмасликдир. 
Аллоҳ Расули ҳам «Ҳайзли хотинларингизга жинсий алоқадан бошқа ҳамма ишни 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
18
қилаверинглар!» деб буюганлар. 
Ҳайз ва лоҳуса ҳолда жинсий муносабат қилиш энг катта гунохдардандир. Ҳайзли ва лоҳуса 
ҳолида жинсий муноса-батда бўлиш ва хотинга орқадан яқинлашишни ҳалол санаган одам 
диндан чиқади. Чунки бу таъқиқлар оят ва ҳадислар билан собитдир 
("Dureru'l-Hukkam": 1/42).
Мулла Хусрав шундай дейди: «Ҳайз ҳолида жинсий муносабатда бўлишни ҳалол санаган 
кимсага имондан маҳ-рум бўлди деб ҳукм берилади» 
("Dureru'l Hukkam": 1/42).
Arap ҳар икки тараф ўз хоҳишларича алоқада бўлишса, иккаласи ҳам гуноҳкор бўлади 
("El-
ihtiyar": 201). 
Ҳайзли ҳолда бундай муносабатда бўлганлари учун тавба қилишлари керак. Ҳайз 
ҳолида қилинган жинсий муносабатнинг каффорати ҳам бор. 
Ҳайзли ва лоҳуса аёл билан яқинликнинг каффорати
 
Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: 
«Хотини билан ҳайзнинг илк кунларида алоқа қилган бир динор, сўнгги кунларида алоқа 
қилган ярим динор садақа беради» 
("Et-Тас": 1/105).
Бу хусус Абу Довуд ва Ҳокимнинг фикрича: «Агар келган қон қирмизи бўлса, бир динор, 
сариқ бўлса, ярим динор садақа беради» 
(Ebu Davud. "Taharet": 105; Tirmizi. '"Taharet": 102).
"Мароқил-Фалоҳ", Таҳтавий ва "Мажмаъ-ул-Анхур" номли мўътабар фиқҳ китобларида мана 
бу ҳадиси шарифни манба сифатида кўрсатишган: «Агар қон қирмизи ва қора бўлса, бир 
динор, сариқ бўлса, ярим динор садақа бериши мустаҳаб бўлади» 
("MerakilFelah": 44; Tahtavi: 
78).
Яна бир фикрга кўра: «Агар ҳайз бошланишида алоқа қилса, бир динор, охирида алоқа 
қилса ярим динор садақа беради» 
("Damat": 1/36).
Бир динор бир мисқол (4 грамм) оғирлиқдаги олтин пулдир. Агар бир мусулмон ҳайзли 
хотини билан яқинлик қилган бўлса, аввал тавба қилади, сўнг юқорида айтилган миқдорда 
фақирларга садақа беради. Садақани ҳар икки тараф, яъни, эр ҳам, хотин ҳам бериши керак. 
Рўзадор, эҳромли ва эътикофдаги хотини билан ҳам алоқа қилиши жоиз эмас 
("Alusi Tefsiri": 
1/420). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling