Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


в) Ҳайзли ва нифосли билан алоқанинг соғлиққа зарарлари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

в) Ҳайзли ва нифосли билан алоқанинг соғлиққа зарарлари
Бундай алоқа Исломда ҳаром ва соғлиққа зарардир. Мутахассис олимлар шундай дейдилар: 
«Аёллардан асосан 13-15 ёшдан 40-45 ёшгача ҳар ой 22-28 кунда бир келадиган, 3-5 кун давом 
этадиган ва кунда бир-иккита бўзни кирлатадиган миқдорда бачадон йўлларидан чиққан қон 
таркибида заҳарли оқинтилар келади. Ҳайз вақтида бачадон йўлларидаги қон томирлари 
очилиб кетади ва ярали бўлади, бундай ҳолда жинсий муносабат аёлни азоблайди, салбий 
(маккор ва танбал) микробларни уйғотиб юборади ва хасталикка сабаб бўлади. 
Хусусан, белоғриқ — бод касаллигини кечирган аёлларда «гонокок» деган микроблар 
фаоллашади. Ҳайз ҳолида аёлларнинг терлари ва қонлари заҳарли бўлиб, ёмон ҳид тарқатади. 
Демак, бу пайтдаги яқинлик эрнинг кўнгли совушига, жирканишига ва натижада ора 
бузилишига сабаб бўлади. Ҳайзли аёлларда жинсий истак сусаяди ёки сўнади 
(Dr. C. Zeki Onal. 
"Evlilik ve Mahremiyetleri": 169).
 
в) Аёлга орқа аъзодан яқинлик қилиш ҳаромдир
Қайси шаклда бўлса ҳам, бундай яқинлик ҳаромдир. Arap аёл бунга рози бўлса, катта 
гуноҳга шерик бўлади. Жаноби Ҳақ бу хусусда шундай марҳамат қилади: «...Уларга 
(хотинларингизга) 
Аллоҳ 
буюрган 
тарафдан 
келингиз 
(яқинлашинг). 
Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган ҳолатингизда 
яқинлашаверинг!» 
(Бақара сураси, 222—223-оятлар, мазмуни).
Жинсий алоқа бола чиқадиган, туғиладиган жойга бўлиши шарт. Бунда олдидан келсангиз 
ҳам, орқадан келсангиз ҳам, бўлаверади. Жаноби Ҳақ ҳалол бўлган жойни, яъни, бола 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
19
туғиладиган жойни экинзор деб марҳамат қиляпти. Бундан бошқа жойларга яқинлик қилиш 
ҳаром. Расулуллоҳ марҳамат қиладилар: Хотинларнинг орқасидан яқинлик қилманг!» 
(Tirmizi), 
«Хотиннинг орқасидан яқинлашганга лаънат дейилгандир!» 
(Tirmizi), 
«Аллоҳ буюрган жойдан 
хотинларга яқинлашинг!» 
(Tirmizi).
Эр жинсий аъзосининг суннат қисми хотиннинг орқа аъзосига суқилиши билан ҳаромлик 
бошланади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling