- Режа:
- 1. Тил интерференциясининг моҳияти.
- 2. Фонетик интерференция.
- 3. Лексик-семантик интерференция.
- 4. Грамматик интерференция.
-
- Кенг маънода икки тиллилик шароитида тил системаларининг ўзаро таъсири, икки тилли шахслар нутқида у ёки бу тил меъёрининг бузилиши.
- Тор маънода икки тилли шахснинг оғзаки ва ёзма нутқида она тили таъсирида иккинчи тил меъёрларининг бузилиши.
- Демак, икки тилни биладиган шахснинг бир тилининг иккинчи тилга кўрсатган ҳар қандай таъсири ва бу таъсирнинг натижаси интерференция дейилади.
- 1. Фонетик интерференция.
- 2. Лексик-семантик интерференция.
- 3. Грамматик интерференция.
-
- Кодлар аралашуви ёки бир код тасарруфидан иккинчи код тасарруфига ўтиш нима?
- Ҳар қандай умумий код кўп шаклли бўлиб, у хабарнинг вазифаси, адресат ва суҳбатдошлар орасидаги муносабатга кўра сўзловчи томонидан эркин танланадиган турли субкодларнинг иерархик (поғонали) мажмуидир.
- Р.Якобсон
- Демак, нутқий мулоқот чоғида сўзловчининг коммуникация шароитидан келиб чиқиб, бир тилдан (ёки тил вариантларидан, диалектдан, услубдан) бошқа бир тил кўринишига ўтиши кодлар аралашуви, яъни бир код тасарруфидан иккинчи код тасарруфига ўтиш, дейилади.
- Коммуникация жараёнида сўзловчининг бир код тасарруфидан иккинчи код тасарруфига ўтишига олиб келувчи омиллар:
- Адресатнинг алмашиниши.
- 2. Сўзловчи ролининг ўзгариши.
- 3. Мулоқот мавзуси.
-
-
- КОДЛАР АРАЛАШУВИНИНГ ТУРЛАРИ:
- 1. Кодларнинг вазиятли аралашуви.
- Бунда тил ёки тилнинг мавжуд шаклларини танлаш расмий ёки норасмий вазиятларга боғлиқ бўлади.
- 2. Кодларнинг метафорик аралашуви. Ижтимоий вазиятнинг тўлиқ ўзгаришини эмас, балки унинг унсурларидан бирининг ўзгариши (мавзу ўзгариши, мулоқотчилар ўртасидаги ижтимоий-коммуникатив тўсиқларни бартараф қилиш йўналишининг ўзгариши) ни тақазо қилади.
-
- Бир миллий тилнинг турли субкодларида гапира олиш, шароит ва мулоқот жараёнига боғлиқ ҳолда, тилнинг бир субкодидан иккинчи субкодига кўчиш, бир тил доирасидаги турли услублардан фойдалана олиш. “Диглоссия” термини нафақат бир миллий тилнинг турли субкодларида гапириш, балки турли тилни билиш ва уларни мулоқот вазиятига кўра галма-гал қўллай олишни ҳам англатиши мумкин. Бундай ҳолларда “ички тил” аниқловчиси ишлатилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |