Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Маййитнинг тирноғи олинадими?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Маййитнинг тирноғи олинадими?
 
Хоҳ эркак бўлсин, хоҳ ҳайзли, хоҳ ҳайзсиз аёл бўлсин, инсон ўлганидан сўнг вужудининг 
ҳеч бир еридан тук ке-сиш, соч ва тирноқ олшп жоиз эмас. Булар безак ва ородир, энди у 
безак ва орога муҳтож эмас 
(«Merakil Felah»: 180).
Ҳайзли вақтда аврат жой тукларидан тозаланиш ва тирноқ олиш
 
Ҳайзли ёки лоҳусалик ҳолатида аёл аврат жойини тозалаши макруҳ. Чўмилганидан сўнг 
тозаланса ё тирноқ олса, бўлади. Аврат жой ва қўлтиқ ости туклари энг ками етти кунда, энг 
кўпи билан қирқ кунда тозаланади. Қирқ кундан ўтмаслиги керак 
("Fetava-i Hindiyye": 5/357). 
Худди шунингдек, ҳайзли пайтларида тирноқ олиш ҳам макруҳ. Ғуслдан сўнг олиш керак 
("Fetava-i Hindiyye": 5/358). 
Жунуб бўлган эркак ва аёл ҳам айни шундай. 
 
Ҳайзли хотин сўйган ҳайвоннинг гўшти ейиладими?
 
Ҳалол бўлиши учун ҳайвонни фақат эркаклар сўйиши шарт эмас. Ҳайвон сўйишни 
биладиган аёллар ҳам сўйсалар, бўлаверади. Ҳатго ҳайзли ва лоҳуса ҳолларида ҳам сўйишлари 
мумкин ва сўйганлари ейилади 
("Fetava-i Ali Efendi": 2/246). 
Ҳомиладор аёл ҳайз кўрадими?
Тиб илмига кўра, ҳомилалик ҳолида одатдаги ҳайзли кунлари жуда оз микдорда жуда қисқа 
муддатли қон келиши мумкин. Лекин бу қонлар ҳайз эмас, узр қонидир. Ҳомила ривожлангач, 
ҳайз кўрмайди 
("Fetava-i Hindiye": 1/38).
 
Ҳайздан сўнг жинсий муносабат мумкинми?


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
16
Ҳанафий олимларнинг фикрича, ҳайз муддатининг кўпи бўлган ўн кун ўтса, қон ҳам 
тўхтаса, чўмилмасдан жинсий муносабатда бўлиш мумкин. Шофеъий ва Моликий олимларнинг 
қарашича, чўмилгандан сўнггина жинсий алоқа қила олади 
(«Bidayetul. Muctehit»: 1/39). 
Бу 
фарқлилик "...то покланмагунларича уларга яқинлашмангиз!" мазмунидаги ояти каримада 
келган "покланмагунларича" сўзини ҳар хил маънога йўйишдан келиб чиққан. Имоми Аъзам 
покланишни ҳайзнинг тўхташи деб қабул қилганлар, шундан одат битгач, ювинмасдан ҳам 
жинсий алоқага боришни жоиз деб билганлар. Аммо ювиниб сўнг алоқа қилиш мустаҳабдир 
("Tafsiri Ayatil-Ahkam": 1/129; "el-fıkh alal-mezahibil- Erbaa ": 1/134).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling