Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Одатини унутган аёл нима қилади?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

 
Одатини унутган аёл нима қилади?
Бир сабаб туфайли одатини унутган аёлга «мутахоййира» дейилади. Бундай аёл қони 
тўхтайвермаса, ўзининг одати ҳақида қувватли бўлган қараш билан амал қилади. Қувватли 
қарашга эга бўлмаса, эҳтиётли йўлни ушлайди. Ажрашган бўлса, иддати учун ўн кун, поклик 
муддати эса, олти ойдан бир соат кам қилиб тайин этилади. Бошқа қарашга кўра, поклик 
муддати икки ой қилиб қабул этилади 
("el-Mebsut": 1/152; Bilmen: 70).
 
Одатдан қолиш вақти (Менопоз - ёш қайтиши)
Тибдан бир оз фарқли ўлароқ, халқ менопозни «одатдан қолиш» ва «одат тўхтаган пайт» 
деб билади. Бу палла аёллар ҳаётида муҳим бир ўзгариш нуқтаси ҳисобланади. Бу ўзгариш 
сабабли ҳар хил шикоятлар чиқиши, баъзи мушкулликлар пайдо бўлиши мумкин. 
Одатдан қолиш палласи қирқ беш ёшларда бошланиб, беш-ўн йилга қадар чўзилиши 
мумкин. Тиб олимлари бу паллани "жинсий етуклик чоғидан қариликка бурилиш нуқтаси" деб 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
13
аташади. Сабаби — бу даврда аёллик гармонлари сусая бошлайди. Бу гормонал сусайиш 
менопоз бури-лишидаги бирталай шикоят ва рохатсизликнинг асосини ташкил этади. Табиийки, 
бу белгилар пайдо бўлишини кутиш ва муҳофаза қилиш аёлни бу белгиларни ҳис этишга 
йўналтирган бир омилдир. Менопоз шикоятларининг бир талайи жинсий гормонларини 
мувофиқлаштириш билан кетказилиши мумкин; баъзан тинчлантирувчи омилларни қўллаш 
керак. 
Ёши қайтган хотиннинг бола туғиш қобилияти йўқолса ҳам, жинсий истаги ва фаоллиги 
камаймаслиги, ҳатто баъзан ортиши мумкин. Менопоздаги хотин она бўлолмайди, аммо бу 
ҳолат аёллигини ҳис этишдан маҳрум эта олмайди. Яъни, энди она бўлолмаслиги аёллик 
ҳисларини йўқотишга олиб келмайди 
("Saglik Elkitabi": 20).
Ҳанафийларга кўра: Аёллар кам деганда тўққиз ёшида балоғатга етиб, ой кўра бошлайди. 
Эллик ё эллик беш ёшларида одат кўриш тўхташ даврига киради. Бу ёш «умидсиз ёши» ҳам 
дейилади. Бу ёшдан аввал одатдан қолган аёллар ҳам бор 
("Nasbur-Raye": 1/191).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling