Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Икки ҳайз орасидаги поклик муддати


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Икки ҳайз орасидаги поклик муддати
Икки ҳайз орасидаги поклик муддатининг энг ками ўн беш кеча-кундуз, энг кўпининг 
чегараси йўқ. Баъзи аёллар умрининг сўнгига қадар ҳайз кўрмайди. Бундай давомли поклик 
ҳолатида бўлган аёлга «мумтаддатут-туҳр — поклиги узайган» дейилади. Баъзи хотинларнинг 
одат кунлари, яъни, ҳайз муддати маълумдир. Масалан, ҳар ойда беш ё етти ё тўққиз кун ҳайз 
кўради. 
Икки қон орасидаги поклик ҳолати ўн беш кундан оз бўлса, хасталикни билдиради. Қон 
тўхтаганидан сўнг поклик вақти ўн беш кун ё ундан зиёд давом этса, поклик муддати сифатида 
қабул қилинади. Икки одат (ҳайз) орасидаги покликнинг ози кўпининг чегараси йўқ. Давомли 
қон кўрган аёл, ҳар ойнинг ўн кунини ҳайзга ҳисоб қилади, қолган кунлар поклик муддати 
сифатида қабул қилинади 
(Ibn-i Abidin: 1/229).
Одат бир ҳайз билан белгиланади. Яъни, эндигина одат (ой) кўра бошлаган қиз илк бор 
етти кун ҳайз кўриб, йигирма икки кун пок бўлса, одат муддати етти кун деб бел-гиланади 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
10
("Fethul-Kadir": "El-Bedai": 1/39). 
Ҳайз муддати ичида қон келмаган кунлар
 
Ҳайз бошланишида келган қон бир муддат тўхтаб, яна келади. Қон тўхтаган кунлар ҳайз 
муддатига кирадими, кирмайдими? Киради. Бир кун қон кўриб, иккинчи кун пахта 
кирланадиган даражада қон кўрмаса, кейинги кун яна қон кўрса ва шундай давом этса, бу 
кунларнинг барчаси ҳайз кунлари деб қабул қилинади 
("Fethul-Kadir": 1/112).
Қон кўрилган иккила кун орасида бўлган поклик ҳайз ҳисобланиши шарт 
(Ibn-i Abidin: 
1/228). 
Муаййан кунларда ҳайз кўрадиган хотинлар
Баъзи аёллар маълум кунларда «ой кўришга» одатланган. Масалан, ҳар ой беш ё етти ё 
тўққиз кун «ой кўради». Бу кунлар уларнинг одат кунларидир. Бундай аёлга "мутода" — одати 
аниқ дейилади. Одати маълум қиз илк бор саккиз кун «ой кўриб», йигирма икки кун пок бўлса, 
ҳайз муддати саккиз кун дейилади. Ундан кейин бирор хасталик сабабли давомли қон келса, 
унинг ҳайз кунлари ва поклик кунлари мазкур ҳолда ҳисоб қилинади 
(Bilmen, "islam ilmihali": 
69).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling