www.ziyouz.com kutubxonasi
9
Ҳайз қонини билдирувчи хусусиятлар
Ҳайз қони ҳид ва суюқлик жиҳатвдан тўрт хил бўлади:
1. Қаттиқ, бадбўй қон.
2. Фақат бадбўй, қаттиқ бўлмаган қон.
3. Фақат қаттиқ, жуда бадбўй бўлмаган қон.
4. Ҳам қотмаган, ҳам жуда бадбўй бўлмаган ва кирлан-маган қон
("Fethul-Kadir": 1/12).
Ҳайз тугашини аниқлаш
Ҳайз тугаши ранглари ўзгарган қонларнинг тўхташи билан аникданади. Тиниқ оклик
кўрилган он ҳайз тугайди. Бу дегани ҳайз тугаш асносида бурун сувига ўхшаш бир хил сувнинг
келиши ва ёки аёл ўз ҳолатини аниқпаш учун фаржига қўйган бўз ёки пахтанинг оқ ҳолича
қолиши демакдир. Аёллар ҳазрати Ойиша онамизга ҳайз қонидан сариқликка буланган
пахталик бўзни кўриб берсин деб юбо-ришарди, Ҳазрати Ойиша, бўз оҳакдай оқармагунча
шошилманг, деб жавоб берарди. «Оқаришдан мақсад — ўша бўз кирланмасдан, хира
бўлмасдан ёки сарғаймасдан оппоқ қолишидир»
(Ibn-i Abidin: 1/27).
Пахта ҳар қандай ранг
билан булғанмасдан оппоқ чиқиши ҳайз муддати тугага-нини биддиради ва шу ондан
эътиборан ғусл қилиб, намоз ўқиши, рўза тутиши ёки бошқа ибодатлар қилиши мумкин ва шарт
бўлади.
Рангни аниқлашда илк вақт аҳамиятлидир
Бўз олинган илк вақтда ундаги қон ранги мўътабар бўлади. Ўша пайтда қон қайси рангда
бўлса, унга қаралади. Масалан, ундаги нам тиниқ оқ бўлса-ю, бир муддат ўтиб, намлик
сарғайса, оқ деб эътибор қилинади. Агар аввал сариқ бўлиб, кейин оқарса, сариқ ҳисобланади
(Ibn-i Abidin: 1/226).
Ҳайз муддати
Ҳайзнинг энг кам муддати уч кун-уч кеча, яъни, етмиш икки соатдир. Энг кўпи ўн кун-ўн
кеча, яъни, 240 соатдир.
Уч кундан оз, ўн кундан кўп келган қон ҳайз қони ҳисобланмайди, хасталик оқибатидир
("Bidayetul-Muctehit": 1/114; Ibn-i Abidin: 2/226).
Далил: «Ҳайзнинг бокира қиз ҳамда хотин учун энг оз муддати уч кун, энг кўпи эса ўн
кундир», деган ҳадиси шарифдир
("Nasbur-Raye": 1/191).
Ҳайз ва поклик муддатининг узун ёки қисқалиги тан тузилишига, тан сиҳатлигига,
шароитга, еган-ичган таомларнинг танага таъсирига боғлиқ
("Huccetullahi'l-Baliga ": 1/172).
Do'stlaringiz bilan baham: |