Вазирлар Маҳкамасининг 017 йил декабрдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни


Download 18.55 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi18.55 Kb.
#1354953
Bog'liq
ВМ-965 бўйича таҳлил


Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги
“Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сон қарори талабларига асосан фуқароларни давлат идораларига ишга қабул қилиниши

ТАҲЛИЛИ.

Филиал томонидан вилоят бандликка кўмаклашиш бошқармасидан олинган маълумот асосида 2022 йилда квота


ва йўлланма билан давлат фуқаролик хизматига танловсиз ишга қабул қилинган ходимлар ташкилотлар кесимида таҳлил қилиб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 10-бандига асосан туман (шаҳар) ҳокимлари ҳар йили жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиши белгиланган.
Мазкур талабдан келиб чиқиб, ўтган 2022 йилда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда тадбиркорлик субъектларига жами 2 848 та ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларни ишга жойлаштириш шундан, 352 та фуқарони давлат ташкилотига ишга қабул қилиш юзасидан норматив характердаги 11 та қарорлар қабул қилинган.
Бандликка кўмаклашиш бошқармасидан олинган маълумот асосида таҳлил жараёнида 10 дан ортиқ давлат идораларининг турли хил бошқарув лавозимларга квота ва йўлланма асосида ишга қабул қилинганлиги маълум бўлди.
Жумладан, қурилиши бошқармасида 2 та, автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси, архив бошқармаси, мактабгача таълим бошқармаси, маданият бошқармаси, статистика бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, молия бошқармаси, ҳамда транспорт бошқармаси ва унинг тузилмаларида 1 тадан ходим йўлланма асосида ишга қабул қилинган. Мисол учун, вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис лавозимига 2022 йил 12 майда фуқаро Б.Тошевни танловсиз Навоий шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмасига асосан ишга қабул қилинган.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
50-моддасида маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишни бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) мавжуд бўлгани ҳолда асоссиз равишда рад этиш, шунингдек иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобидан иш ўринларига ишга жойлаштиришни асоссиз равишда рад этиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Мазкур қонун талабини айланиб ўтиш мақсадида айрим ташкилотларнинг кадрлар бўлинмалари томонидан танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган ходимларга туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорида белгиланган мажбурятларни бажарилаётганлигини сунъий равишда кўрсатиш мақсадида бандлик марказларидан ишга жойлаштириш бўйича йўлланма олиш амалиёти йўлга қўйилганлиги маълум бўлди.
Мисол учун, Кармана туман оила ва хотин қизлар бўлими томонидан 2022 йил 29 апрелда танлов асосида маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли лавозимига ишга қабул қилинган 23 нафар ходимга туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказидан 2022 йил
5 май куни ишга қабул қилинган давлат фуқаролик хизматчиларига ишга жойлаштиришга йўлланма олинган.
Бундан ташқари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг ишга жойлаш тўғрисидаги қарори талабидан келиб чиқиб очиқ танлов эълон қилинган лавозимларга танловсиз ишга олиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.
Масалан, бошқарманинг 2023 йил 19 январдаги буйруғи билан Ж.Эрдонов Хатирчи туман экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бош мутахассиси ҳамда А.Норов Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими етакчиси лавозими ишга қабул қилинган.
Таҳлил жараёни шуни кўрсатадики, айрим ташкилотлар кадрлар бўлинмалари томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарорини тушунмаслиги, нотўғри талқин қилиши оқибатида ҳамда давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш очиқ таналов асосида бўлиши тўғрисидаги қонунчиликни бузган ҳолда кадарлар сиёсатини бузиб келинаётганлиги маълум бўлди.
Юқоридаги муаммолардан келиб чиқиб, давлат фуқаролик хизматига танловсиз ишга қабул қилиш жараёнларини олдини олиш
мақсадида қуйидаги таклифлар билдирилади:
1. Давлат идоралари ва ташкилотларининг кадрлар бўлинмалари иштирокида семинар учрашувлар ташкил этиш.
2.Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг айрим бандларига “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун талабидан келиб чиқиб ўзгартириш киритиш юзасидан таклиф бериш.
3.Давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилинишини назорат қилиб бориш мақсадида вилоят бандлик бошқармаси билан доимий алоқа ўрнатиб бориш.
Download 18.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling