Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Жунуб ҳолда ейиш ва ухлаш жоизми?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Жунуб ҳолда ейиш ва ухлаш жоизми?
 
Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан 
кейин овқатланса, бўлади 
(«Sahih-i Müslim " (Davudoglu): 2/1006).
Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам, агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин 
бўлса, ухлаши жоиз. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Шубҳасиз, ичида ит, сурат ва жунуб бўлган уйга 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
5
фаришталар кирмайди» 
(«Sahih-i Müslim " (Davudoglu): 2/1000).
Бу ҳадисда жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлар 
назарда тутилган. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши 
(«Sahih-i Müslim» 
(Davudoglu): 2/1000).
Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб 
дейишган 
(«Sahih-i Müslim» (Davudoglu): 2/1005).
 
Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?
 
Эмизикли аёлнинг боласи йиғласа, ғуслга фурсати бўлмаса, кўкрагини ювиб, боласини 
эмизиши мумкин. 
Жунуб ҳолида тукларни ва тирноқни олиш
 
Жунуб ҳолда киндик ости тукларини тозалаш ва тирноқ олиши макрухдир 
(«Fetava-i 
Hindiyye»: 5/357). 
Бу ишларни ғусл қилганидан сўнг бажариши лозим 
(«Fetava-i Hindiyye»: 
3/358). 
Ой кўрган ва лоҳуса аёллар ҳукми ҳам айни шундай. 
Имом Ғаззолий «Иҳёу улумиддин» китобида шундай дейди: «Жунуб бўлган (киши) тирноқ 
олиши, тукларни қириши, киндик ости ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки 
вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши дуруст эмас. Чунки барча 
аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида, ювилмай қолган ёки жунуб бўлганда ювилмай 
қирилган ҳар тук жунуб ҳолида бўлади» 
(«Mugnil-Muhtace»: 1/75).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling