Макроиқтисодий мувозанатнинг классик модели


Download 22.91 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi22.91 Kb.
#1507076
Bog'liq
tZfjwAGvi6XwfGMVD5XuTan9f5ylnLXX91AC101N


Макроиқтисодий мувозанатнинг классик модели.
Классик ва неоклассик оқим вакиллари томонидан асос солин-ган назария улар томонидан ўрганилиб, хулосалар қилинганига кўп вақт ўтган бўлсада, ушбу назарияга фақатгина иқтисодий билимлартарихига қарагандек қараш нотўғри бўлар эди. Айтиб ўтиш жоизки,
ортодоксал кейнсчилар концепциясига таянган иқтисодий сиёсат
таназзулга учрагандан сўнг классикларнинг кўпгина хулосалари
ҳозирги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда.
Классик моделга ХVIII асрда асос солинган бўлиб, уни
мазмунан бойитган буюк иқтисодчилар: А.Смит, Д.Рикардо, Ж.-Б.
Сей, Дж.-С.Милль, А.Маршалл, А.Пигу ва бошқалардир.
Классик моделнинг асосий қоидалари қуйидагилар:
 иқтисод икки, яъни мустақил бўлган: реал ва пул секторига
бўлинади. Бу макроиқтисодиётда “классик дихотомия” тамойили
номини олган, яъни у иккита бир-бирига параллел бўлган бозорлар
(реал ва пул)ларнинг ўзаро нейтраллигини – яъни бир деган тамойил асос топди ва “laissez faire” номини олди,
французчадан бу “ҳамма нарса қандай қилинса шундай қилинсин,
қандай кетса шундай кетсин” деган маънони англатади.
фирмалар ҳаражатлари шунчалик юқори бўлади ва ишчиларни
ишга ёллаш камаяди. Шунинг учун меҳнатга талаб эгри чизиғи (L
R2 даражасида ўрнатилади, бунда барча кредит воситалари тўлиқ
ишлатилади, чунки энди бундай пастроқ фоиз ставкасида инвес-
торлар кўпроқ кредит оладилар ва инвестициялар миқдори I2
миқдорга ортади, яъни I2= S2 мувозанат тўлиқ бандлик шароитида
ўрнатилди.
Товар бозорида (5.1-в расм) даставвал мувозанат ялпи таклиф
(AS) ва ялпи талаб (AD1 ) кесишган нуқтада ўрнатилади, бунда
мувозанат нарх P1га ва потенциал ишлаб чиқариш даражасидаги
ишлаб чиқариш ҳажми – Y*га тенгдир. Барча бозорлар бир-бири
билан боғлиқ экан, меҳнат бозорида иш ҳақи ставкасининг
пасайиши (бу эса даромадни камайишига олиб келади) ва капитал
бозорида жамғармаларнинг ортиши истеъмол ҳаражатларини
камайтиради, бунинг оқибатида ялпи талаб камаяди. AD1 эгри
чизиқ AD2 га, яъни чапга силжийди. Илгариги P1 нархда энди
фирмалар ўзлари ишлаб чиқарган барча Y* ҳажмдаги товарларни
сота олмайдилар, улар энди фақат Y2 ҳажмдаги товарларни сотиш
имкониятига эга бўлиб қоладилар.

ўзгармасдан қолди, чунки номинал фоиз ставкаси ҳам нархлар тушган нисбатда пасайди. Нархлар даражаси тушганига қарамай, тадбиркорларнинг реал даромадлари (сотувдан тушган тушум ва фойда) пасаймади, чунки айнан шу даражада ҳаражатлар пасайди (иш ҳақи ҳаражатлари, яъни номинал иш ҳақи ставкаси). Бунда ялпи талабнинг пасайиши ишлаб чиқариш ҳажмини пасайишига олиб келмайди, чунки истеъмол ҳаражатларининг камайиши (меҳнат бозорида номинал даромаднинг камайиши ва капитал бозорида жамғармалар миқдорининг ортиши натижасида) инвести-цияга бўлган талабнинг ортиши (капитал бозорида фоиз ставкаси тушиши натижасида) билан тўлдирилади. Шундай қилиб, мувоза-нат фақатгина алоҳида олинган бозорларда ўрнатилмай, балки мувозанат ўзаро барча мавжуд бозорларнинг бир-бири билан ва оқибатда эса бутун иқтисодиётда ўрнатилди.


Классик модел хулосаларидан шуни айтиш мумкинки, узоқ давом этувчи кризислар иқтисодиётда бўлиши мумкин эмас, балки бу фақат вақтинчалик номутаносиблик (диспропорция)лардир. Бундай номутаносибликлар бозор механизми бўлмиш нарх механизми ўзгариши орқали аста-секин ўз-ўзидан йўқолади.
Аммо 1929-1933 йилларда АҚШда тарихида “Буюк Депрес-сия” деб номланган инқироз рўй берди ва у барча ривожланган мамлакатларни қамраб олди. Ушбу инқироз навбатдаги оддий инқирозлардан эмас эди. Бу инқироз классик макроиқтисодий моделнинг қилган хулосаларини ва биринчи навбатда иқтисодий тизимнинг ўз-ўзини бошқара олиши мумкинлигини бутунлай йўққа чиқарди. Биринчидан, 4 йил давом этган “Буюк Депрессия”ни энди вақтинчалик ишдан чиққан, автоматик равишда ўз-ўзини бошқара оладиган механизм сифатида тушунтириб бериш мутлақо мумкин эмас эди. Иккинчидан, энди бундай ҳолатда, яъни АҚШда ишсизлик даражаси 25%ни ташкил этган вақтда ресурсларнинг чекланганлиги ҳақида сўз юритиш мумкин бўлмай қолган эди.
“Буюк Депрессия”нинг сабаблари, ундан мумкин бўлган чиқиш йўллари ва келгусида бундай иқтисодий ҳалокатларга йўл қўймаслик бўйича тавсиялар буюк инглиз иқтисодчиси Д.М.Кейнс-нинг 1936 йилда ёзилган “Бандликнинг умумий назарияси, фоиз ставкаси ва пуллар” китобида таҳлил қилиниб, асослаб берилди. Ушбу китобнинг чиқиши натижасида макроиқтисодиёт иқтисо-диёт назариясининг ўз предмети ва таҳлил усулига эга бўлган мустақил бўлимига айланди. Кейнснинг иқтисодиёт назариягақўшган ҳиссаси шу қадар буюк эдики, кейнсча макроиқтисодий модел, яъни иқтисодий таҳлиллар жараёнига кейнсча ёндошувнинг пайдо бўлиши “Кейнсча инқилоб” номини олди.
Аммо шуни эсда тутмоқ керакки, классик мактаб вакилла-рининг мағлубияти иқтисодий жараёнлар таҳлилига нотўғри ёндо-шиб, нотўғри хулосалар чиқарганликларида деб бўлмайди, чунки бу моделнинг асосий хулосалари XIX асрда ишлаб чиқилган бўлиб, шу даврнинг соф рақобат шароитидаги иқтисодий аҳволини акс эттирган эди. Аммо бу хулосалар XX асрнинг бошларига, номукам-мал рақобат мавжуд бўлган шароитга энди мутлақо тўғри келмай колди. Шу сабабли Кейнс классик мактабнинг қилган асосий хуло-саларини рад этди ва ўзининг макроиқтисодий моделини яратди.__
Download 22.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling