Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Кўкрак ва жинсий аъзони ушлаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Кўкрак ва жинсий аъзони ушлаш: Агар эркак бир аёлнинг кўкраги ва жинсий аъзосини 
ушлаб, шаҳват билан ушламаганини иддао этса ҳам, ҳаромлик собит бўлади. Бир аёл 
эркакнинг жинсий аъзосини ушлаб, шаҳватсиз бўлганини иддао этса ҳам, «ҳурмати мусаххара» 
ҳақиқийлашади. Фақат яланғоч ҳолда ёки иссиқликни ўтказадиган юпқа мато устидан 
ушлаганидагина шундай 
("Fetava-i-Hindiyye: 1/276). 
Зино қилган кишининг фарзандига турмушга чиқса бўладими?
 
Бир эркак билан зино қилган аёлга у эркакнинг отаси, бобоси ва ўғиллари ҳаромдир, 
турмуш қуролмайди. Эркакка ҳам у аёлнинг онаси, бувиси, қизлари ва набиралари ҳаромдир, 
буларга асло уйланолмайди 
("Fetava-i Kadihan ": 1/360; "Cevhere": 2/5; "el-Lubab": 2/5) 
Зино 
қилган эркак ва аёл бир-бири билан турмуш қура олади. Аввал қилган зиноларининг гуноҳи 
бошқа мавзу. 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
51
ИДДА 
Идда «санаш» деганидир. Фиқҳда аёлнинг эрдан ажраб, бошқасига теккунича орада кутиши 
керак бўлган вақтга айтилади. Идда хотиннинг ҳомилали бўлган ё бўлмағанининг билиниши, 
ражъий талоқда эр-хотинлик ҳаётига такрор қайтиш имконининг берилиши ва талоқни 
суиистеъмол қилинмаслиги, ёмон ниятда қўлланмаслиги учундир. 
Талоқ чоғида ҳайз кўрган аёл уч ҳайз муддат кутади. Қуръонда: «Талоқ қилинган 
аёллар ўзларини уч ҳайз муддатида кузатадилар» 
(Бақара, 228), 
дейилган. 
Кексалиги ёки ёши кичиклиги туфайли ҳайз кўрмайдиган аёлнинг иддаси уч ойдир. 
Ҳомиладор аёлнинг иддаси бола туғилиши билан тугайди. Қуръонда: «Аёлларингиз 
орасидаги ҳайз кўришдан умид узганлари, агар шубҳалансангизлар, бас, уларнинг 
иддалари уч ойдир, яна (ҳануз) ҳайз кўрмаган (аёл)ларнинг (иддалари ҳам уч ойдир)» 
(Талоқ, 4), 
деб марҳамат қилинади. Шу оят давомида: «Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling