Қайтиб уйланиш жиҳатидан талоқ турлари
1. Ражъий талоқ.
Бу талоқда қайтадан никоҳ қилиш ва маҳр тайинлаш эҳтиёжи йўқ, талоқ қилган хотини
билан қайтадан яшашни давом эттириши мумкин.
Бир эркак хотинига «сени қўйдим» ёки «бошинг бўш» деса, бир ражъий талоқ тушган
бўлади. Ражъий талоқда эр идда ичида хотинига қайтиш ҳуқуқига эга. Қайта никоҳсиз ҳам
турмуш давом этаверади, маҳр ва никоҳни янгилашга ҳожат йўқ
(«el-Hidaye»: 1/228; «Umdetu'l-
Kari»: 9/ 528).
Гувоҳсиз хотинига қайтиш ражъий талоқда саҳиҳ бўлсада, гувоҳ билан қайтиш
мандубдир. Ражъий талоқда эр хотинига қайтмасидан идца вақти тўлса, талоғи боинга
айланади
(«Umdetu'l Kari»: 9/529; «Fethul-Kadir: 3/99).
2. Боин талоқ
Қатъий ажраш шаклидир. Бунда оила бузилади. Қуйидагиларда боин талоқ тушади:
1. Киноя билан ёки муболаға ва қаттиқ сўзлар билан ажрашиш.
2. Хотиннинг истагига кўра бирор бадал эвазига келишиб ажрашиш.
3. Учинчи талоқ ҳаққини қўллаган бўлиш. Боин талоқ икки хил бўлади:
а) байнунати суғро — кичик ажрашиш. Бир ёки икки боин талоқ (ажраш) бўлса, кичик
ажрашиш ҳисобланади. Бунда аёл розилиги ва икки гувоҳ билан никоҳ янгиланиши мумкин.
Ражъий талоққа бўлгани каби, фақат эрнинг розилиги, пушаймонлиги ва қайтиши етарли эмас;
б) байнунати кубро — катта ажрашиш. Талоқ учта ёки учинчиси бўлса, бундай айрилиш
катта ажрашдир. Бу боин талоқнинг ҳукми: аёл эркакка ҳаром бўлади. Биргаликдаги
турмушлари поёнига етади
(«Umdetu'l Kari»: 9/528; «Fethul-Kadir»: 3/99).
Талоқ қандай сўзлар билан айтилади?
1. Очиқ, аниқ ифода билан: «Сени қўйдим»; «Бошинг бўш»; «Талоқ қилдим» каби сўзлар.
Бу сўзлар айтилиши билан талоқ воқеъ бўлади. Маъносини, ҳукмини хоҳ тушуниб айтсин, хоҳ
тушунмасдан ё билмасдан айтсин — фарқи йўқ
(«el-Hidaye», 230; «Fethul-Kadir»: 3/99).
2.
Киноя (очиқ бўлмаган сўз) билан. Ҳам ажраш, ҳам бошқа маъно эҳтимоли бўлган сўзлар:
«тур», «чиқ», «бор», «кет», «бошингни бекит», «юзингни ёп», «ҳаромсан», «мен сенинг
эрингмасман», «ўзингга эр топ», «изла», «сендан айрилдим», «идда кут» каби сўзлар.
Эркак бу сўзларни ажраш ниятида ёки ажрашишни музокара этиб ёхуд аччиқ устида, қаҳр-
ғазаб ҳолатида айтса, бу сўзлар ажрашга оид экани англашилган ва талоқ пайдо бўлган бўлади
(«el-Hidaye»: 1/240; «Fethul-Kadir»: 3/100).
Do'stlaringiz bilan baham: |