Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Фарзанд асрашнинг исломий ҳукми


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

 
Фарзанд асрашнинг исломий ҳукми
Ислом қаровсиз, ёрдамга муҳтож болаларга эгалик қи-либ, уларга ҳартомонлама кўмак 
беришни ташвиқ этади. Аммо асранди болани худди ўзининг ота-онасидай бўлиб ўстириш ва 
ўзларини "ота", "она" дегиздириш, оила аъзолари қаторига қўшиб ворис (меросхўр) қилиш 
Исломда йўқ. Бу иш жоҳилият одатидир. Бундай шаклда фарзанд асраш Аллоҳга қарши 
чиқмоқдир. «Муҳаммад сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у 
Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг сўнггисидир?" 
(Аҳзоб, 40) 
ояти билан 
асрандилик таъқиқланди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Билиб ўзини отасидан бошқага нисбат берганга 
жаннат ҳаромдир», деб марҳамат қилдилар 
("Camiu's Sagir": № 8370).
Пайғамбаримиз ўзлари ҳам биринчи хотинлари Ҳазрати Ҳадича (р.а.) ҳадя қилган Зайдни 
асранди фарзанд қилиб олган эдилар. Шу сабабли уни «Муҳаммаднинг ўғли Зайд» ("Зайд ибн 
Муҳаммад") дейишарди. Сўнгра Жаноби Ҳақ ҳам ушбу билан бунақа ота-болаликни 
таъқиклади. «Аллоҳ бирон кишининг ичида икки юрак қилган эмасдир, (шунингдек,) 
сизлар зиҳор қиладиган хотинларингазни ҳам сизларга она қилган эмас ва асранди 
болаларингизни ўз болаларингиз қилган эмасдир. Бу (яъни, хотинларингизни «она» 
дейишларингиз, асрандиларингизни «бола» дейишларингиз) сизларнинг оғизларингиздаги 
сўзингиздир. Ёлғиз Аллоҳ ҳақиқатни айтур ва Унинг Ўзи (Ҳақ) йўлга ҳидоят қилур. 
Уларни ўз оталари (исми) билан чақиринглар (атанглар). Шу Аллоҳ наздида тўғридир. 
Энди агар уларнинг оталарини билмасангизлар, у ҳолда (улар) сизларнинг диний 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
54
биродарларингиз ва дўстларингиздир» 
(Аҳзоб, 4-5).
Бу оят ингач, Зайдни "ибн Ҳориса" - "Ҳорисанинг ўғли" дейдиган бўлишди. 
Асранди ўғилга қиз бериш, қиз бўлса, унга уйланиш мумкин. 
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад,) Эсланг, Сиз Аллоҳ (Исломга ҳидоят 
қилиш билан) инъом-марҳамат қилган ва Сиз ҳам (қулликдан озод қилиб, ўзингизга ўғил 
қилиб олиш билан) инъом қилган кишига (яъни, Зайд ибн Ҳорисага): «Жуфтингни ўз 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling