- Макроскопик жисмларнинг иссиқлик хоссаларини уларнинг атом-молекуляр тузилиши асосида тушунтирувчи назария молекуляр-кинетик назария (МКН) деб ёки оддий молекуляр физика деб аталади
Модда тузилиини ўрганишнинг асосий босқичлари | - Эрамизгача бўлган 5 асрда грек файласуфи Демокрит барча моддалар инсон кўзи билан кўриб бўлмайдиган кичик зарралар-атомлардан иборат деб тахмин қилди.
| - Жисм хоссаларининг ўзгаришига боғлиқ бўлган ходисалар икки усул билан ўрганилади:
- Макроскопик (феноменологик ) ва молекуляр-кинетик.
- Макроскопик усул макроскопик жисмларнинг хоссаларини уларнинг ички тузилишини хисобга олмаган холда ўрганади.
- Молекуляр-кинетик усул модда хоссаларини унинг ички тузилишига қараб ўрганади.
- Модданинг молекулалардан тузилгани ҳақидаги фикр унинг уч холати орасидаги фарқни тушунтиради.
Молекуляр физика –турли агрегат холатлардаги жисмнинг физик хоссаларини уларнинг молекуляр тузилиши асосида ўрганувчи физиканинг бўлимидир. - Молекуляр физика –турли агрегат холатлардаги жисмнинг физик хоссаларини уларнинг молекуляр тузилиши асосида ўрганувчи физиканинг бўлимидир.
- Молекуляр физика қонунлари статистик маънога эга бўлганлиги учун уларни хал қилишда асосан статистик физика усуллари қўлланилади.
- Статистик усул жуда кўп алоҳида, бир-бирига ўхшаш ва бир-биридан мустақил бўлган ходисалар тўпламига тегишли бўлган, умумий ходисаларни ўрганиш учун қўлланилади.
Термодинамиканинг асосий тушунчалари ва дастлабки холатлари - Термодинамиканинг асосий тушунчалари ва дастлабки холатлари
-
- Термодинамик система деб, ўзаро ва ташқи жисмлар билан энергия алмашина оладиган макроскопик жисмлар йиғиндисига айтилади.
- Система холатини характерловчи физик катталиклар (температура, босим, хажм, зичлик ва х.к.) система холати параметрлари дейилади.
- Ҳамма қисмлари бир хил хоссаларга эга бўлган система бир жинсли дейилади.
- Термодинамик системанинг бир жинсли қисми фаза дейилади.
- Агар термодинамик система бошқа жисмлар билан иссиқлик алмашмаса адиабатик изоляция-ланган дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |