Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

www.ziyouz.com kutubxonasi 
43
МАҲР 
Эркакнинг уйланаётган аёлига ҳадя тариқасида берадиган пули ёки моли маҳрдир. Маҳр 
никоҳ ақцининг бир шарти бўлиб, Қуръони карим ва суннат билан собит бўлган. 
Имоми Аъзам ва Имом Моликка кўра, маҳрнинг энг ози ўн дирҳам (28 грамм) кумушдир. 
Бундан ози маҳр бўлмайди. Мободо оз белгиланган бўлса, барибир ўн дирҳам таъйин этилади. 
Кўпининг миқдори чегараланмаган. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Маҳрнинг энг яхшиси озидир» 
(«Neylul-Evtar»: 6/179), 
деганлар. 
Маҳр аёлнинг ҳақи бўлади. Ота ёки валий унга эгалик қилолмайди. Саҳиҳ никоҳ ақди тузилса, 
маҳр эсланса ҳам, эсланмаса ҳам, собит бўлади. Бу жиҳатдан маҳр икки хилдир: 
1. Маҳри мисл. Никоҳ қийилаётганида маҳр миқдори аниқланмаган бўлса, аёлнинг тенгига 
қараб унга лойиқ миқдор чиқарилиши керак. Шуни "маҳри мисл" дейилади. Бу борада 
эътиборга олинадиган жиҳатлар: бокиралик, ёш, чирой, ахлоқ, ақл, илм, одоб, бойлик каби 
қадриятлардир. Аёлнинг яқин қариндошлари ичида бу қадрнятларда ўзига тенг бўлганларга 
белгиланган маҳр бу аёлнинг маҳри мислидир. Яқинлари орасида ўхшаши топилмаса, атрофга 
қараб миқдор чиқарилади. 
2. Маҳри мусаммо. Никоҳ қийилаётганида ёки аввалроқ ёки кейинроқ келишилган маҳрдир. 
Бу ҳам ўн дирҳам (28 грамм) кумушдан кам бўлмайди. Маҳр олдиндан берилиши мумкин 
бўлганидек, маълум муддат кейинга ҳам қолдирилиши мумкин. Бу жиҳатдан маҳр икки хилдир. 
а) маҳри муъажжал — шошилинч, олдиндан берилган маҳр; 
б) маҳри муажжал — барисининг ёки бир қисмининг ўталиши турмуш қургандан кейинга 
қолдирилган маҳр. Яъни, "кечиктириган маҳр" дегани. 
Агар кечиктириш муддати белгиланмаган бўлса, вафот чоғи ёки ажралиш пайтида ўталиши 
керак. Аёл муажжал маҳрини олмагунича турмуш муносабатларига киришмаслиги мумкин. 
Маҳри муажжални вақтидан кейинга қолдирмаслик керак. Никоҳда маҳр берилиши вожиб 
бўлгани учун илоҳий ҳаққа тааллукли. Шу боис никоҳнинг бошланғичида маҳрни бекор қилиш 
жоиз бўлмайди. Лекин никоҳ қийилганидан сўнг хотин истаса, маҳрини эрига ҳадя этиши, воз 
кечиши мумкин 
("Fetava-i Hindiyye": 1/203).
Маҳр фақат аёлнинг ҳаққи. Аёл маҳрни сепга ишлатиш мажбуриятида эмас. Қизнинг 
яқинлари эркақцан ҳеч Hapсa талаб қила олмайдилар. Бу дегани, элда урф бўлган қалин 
Исломга зиддир. Никоҳ қилиниши билан аёл маҳрга ҳақли бўлади. Бунда ҳақ тўла ва ярим 
бўлиши мумкин. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling