Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Қариндошга уйланишнинг ноқулай томонлари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Қариндошга уйланишнинг ноқулай томонлари
Юқорида амма, тоға, хола ва амакилар маҳрам экани, аммо уларнинг фарзандлари 
номаҳрам бўлиши айтиб ўтилди. Демак, холавачча, амакиваччалар ўзаро никоҳланишлари 
шаръан ҳалолдир. 
Аммо бегоналарга қараганда қариндопшарга уйланишнинг баъзи хавфли ва ноқулай 
томонлари бор. Маълумки. фарзанднинг соғлом ва бақувват туғилишида эр-хотиннинг бир-
бирига меҳр-муҳаббатли ва кучли жинсий истакда бўлишлари ғоят аҳамиятлидир. Зеро, 
Пайғамбаримиз ҳам эркакларга жинсий алоқа чоғи шошилмасликни, хотинларини қондиришга 
ҳаракат қилишни тавсия этганлар. Баъзан шундай бўладики, амакиваччалар бир ҳовлида вояга 
етишади, бир-бирларини жуда яқин хис қилишади, бинобарин, уларда бир-бирларига нисбатан 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
40
жинсий майл баъзан умуман бўлмайди. Шунингдек, қариндошлар орасида эмикдошлик кўп 
учрайди. Мана шу икки жиҳат фарзандларнинг ногирон тутилишига сабаблардан 
асосийларидир. 
Бугунги илм-фан болаларнинг нуқсонли, ногирон туғилишига асосий сабаб қилиб 
қариндошларга, яъни, амакивачча, холавачча, тоғаваччаларга никоҳланишни кўрсатмоқда. Қон 
ўхшашлиги туфайли туғилган қариндошлар орасида кўпроқ учраши дўхтирларнинг шундай 
хулосага келишига сабаб бўлгандир. Аммо улар юқорида айтганимиз эмиқдошлик масаласини 
ёддан чиқармоқцалар. Бу хусусга нохолис ёндошаётганлар Исломнинг ҳукмини ҳам бир ўйлаб 
қўрсалар, ҳақиқатга яқинлашган бўлар эдилар. 
Турмуш қуражак эркак-аёл тенглиги
Бу тенглик арабчада "куфув" дейилади. Фиқҳда, турмуш қурадиган жуфтлар баъзи 
жиҳатдан бир-бирларига тенг бўлишлари, демақдир. Бу хусусда Қуръони каримда ҳукм йўқ. 
Алоқида ҳадис мавжуд эмас. Фақат бир ҳадиси шариф бор: «Уч нарсани кечиктирма, намозни, 
жанозани ва тенги топилган қизни» 
(Beyhaki: 7/133). 
Кўпчилик олимларнинг тенглик шарт 
дейишларига сабаб, эр-хотин ўртасида тушунмовчилик ва келишмовчиликларнинг олди 
олинсин, айниқса, эркакнинг баъзи жиҳатларда хотинидан қуйи бўлмаслиги оиладаги 
раҳбарлиги соғлом кечсин, бирон-бир маънода тили қисиқ бўлмасин, деган ниятдадир. 
Уйланишда тенглик хотинда эмас, эркақда аҳамият берилади. Эркак ўзига тенг бўлмаган аёлга 
уйлана олади. Бир аёл тенги бўлмаган бир эркакка турмушга чиқса, валийлар уларни ажратиш 
учун даъво очишлари мумкин. Турмуш қурилганидан кейин майдонга келган фарқлиликларнинг 
оилага зарари йўқ, мўътабар эмас 
(Bilmen. «Hukuku Islamiyye»: 2/65). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling