Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
Ғайримуслим билан турмуш қуриш
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ғайримуслим эp-хотин бирга мусулмон бўлшиса, никоҳлари нима бўлади
- Эр-хотинлардан бири диндан қайтса-чи
Ғайримуслим билан турмуш қуриш
Мусулмон эркак Китоб аҳлига - яҳудий ёки насроний (христиан) аёлга уйланиши жоиз (Моида, 5) Аммо динсизга, даҳрийга уйланиши жоиз эмас. Қуръонда мушрик аёлларга, улар имон келтирмагунларича, никоҳланиш таъқикланган (Бақара, 221). Мусулмон аёлнинг ғайримуслим эркакка турмушга чиқиши ҳаромдир. Бу ғайримуслим эркак хоҳ яхудий, хоҳ насроний, хоҳ мушрик, хоҳ тамоман динсиз бўлсин — фарқи йўқ. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: «То имонга келмагунларича мушрик аёлларга уйланмангиз. Шубҳасиз, озод мушрик аёлдан, гарчи у сизга ёқса-да, имонли чўри яхширокдир. То имонга келмагунларича мушрик эрларни (қизларингизга) уйламангиз! Шубҳасиз, озод мушрикдан, гарча у сизга ёқсада, имонли қул яхширокдир» (Бақара, 221), деб марҳамат қилинган. Мусулмон аёл ғайримуслимга турмушга чиқса, Исломга чақирилади, агар эри мусулмон бўлмаса, аёл ажралади, ажралмаса, Исломнинг бир ҳукмини инкор қилган бўлади ва ибодати қабул бўлмайди. Ғайримуслим эp-хотин бирга мусулмон бўлшиса, никоҳлари нима бўлади? Arap Китоб аҳлидан бўлган эр-хотин бирга Исломни қабул қилишса. илгариги турмушлари мўътабар, янгидан никоҳ керакмас ("Cevhere": 2/30; "el-Lubab": 2/30). Лекин улар мусулмон бўлгач, ораларида уйланишга тўсиқ бўладиган сабаблардан бири (м., насаб ва сут маҳрамлиги каби) ўртага чиқса, никоҳлари бекор бўлади, бузилади. Эр-хотинлардан бири диндан қайтса-чи? Никоҳ бузилади. Ўша заҳоти ажрашган ҳисобланишади. Уларга талоқнинг аҳамияти йўқ. Иккови бир пайтда диндан қайтса ҳам, ҳукм шу ("Cevhere": 2/30; "el-Lubab": 2/30). Ҳурмати мусаххара Бу масалалар жуда оз бўлса ҳам, мусулмонлар ҳаётида учраб турган ҳодисалардандир. Чунки вақти-вақти билан сўралаётган бир масала бу. Яна шуни таъкидлаш керакки, бу мавзулар тақво мавзулари ёки майда масалалар эмас, балки мухдем бўлган шаръий масалалардир. Мусулмонлар бунга жуда ҳам эътибор беришлари керак. Мазҳабимизга кўра, «ҳурмати мусаххара» шундай таърифланади: «Бир-бири билан жинсий муносабатда бўлган ёки ялан-ғоч ва ё вужуд иссиқлигини хис этадиган даражада юпқа либос устидан бир-бирига тегишиб шаҳват туйган ёхуд бир-бирининг жинсий аъзосини очиқ кўриб (тукли жойинигина кўриш етарли эмас), шахват сезсалар, "ҳурмати масаххара" пайдо бўлади ("Dureru'l-Hukkam": 1/330; "Cevhere": 2/5; "el-Lubab": 2/5; "Fetava-iHindiyye": 1/274; "Fetava- iKadihan": 2/360). Яъни, худди бир-бири билан эр-хотин бўлганга ўхшаб, бир-бирларининг катталари ва кичиклари ўзларига ҳаром бўлади. Ҳукмий бир қариндошлик пайдо бўлади. Қисқача баъзи мисоллар келтирамиз: Бир одам шаҳват билан қайнонасининг ёки келин қайнотасининг қулини тутса, жуфти унга ҳаром бўлади. Бир эркак қайнонасининг ёки бир хотин қайнотасининг қўлини тутиб, бу сабаб билан ҳар иккисида ёки бирида шахват ҳисси сезилса (пайдо бўлса), жуфтларнинг эрлари ўзларига ҳаром Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар www.ziyouz.com kutubxonasi 42 бўлади, никоҳ кетади ("Dureru'l-Hukkam": 1/330; "Damat": 1/212; "Cevhere": 2/6). Шаҳватнинг ўлчови: фақат ақлидан (хаёлидан) ёмон фикрнинг ўтиши эмас, балки эркакнинг жинсий аъзоси қўзғалиши, аёлнинг ва кексанинг кўнглида майл пайдо бўлиши ("Dureru'l-Hukkam": 1/330; "Damat": 1/212; "Cevhere": 2/6). Бундай ҳаромлик юзага чиқиши учун ўзига тегинган ёки жинсий аъзосига бокдиган кипш «муштаҳог» бўлиши шарт. Тўққиз ёшга етмаган болалар муштаҳот эмаслар ("Dureru'l-Huklcam": 1/330; "Damat": 1/212; "Cevhere": 2/6). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling