Лекция №10. Мавзу: оила психологияси тошкент 2008 маъруза режаси


Download 37.5 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi37.5 Kb.
#1011995
TuriЛекция
Bog'liq
psixolog psixmaruza 10 uz




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСИТИТУТИ
ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ.


ЛЕКЦИЯ №10.


МАВЗУ: ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ


ТОШКЕНТ 2008


МАЪРУЗА РЕЖАСИ:

1. Психология фанини оиладаги ўрни


2. Оила ўзаро муносабатлар шакли
АННОТАЦИЯ: Оила психологияси, психология фанини оиладаги урни, оилада ўзаро муносабатлар ёритилган.

МАҚСАД:
Оила психологиясини билиш, тушуниш ҳамда амалиётда қўллай олиш. Оила ва унинг турлари хақида тушунча. Оиладаги психологик мухит. Оилавий муносабатлар ва юзага келадиган келишмовчиликлар. «Психология» фанини оиладаги ўрни. Оила функцияси, структураси ва динамикацияси. Оилада ўзаро муносабатлар шакли. Оиладаги лидер. Оиладаги келишмовчиликларни ечилиш йўллари.


«Психология» фанини оиладаги ўрни.
Психология сўзи – Ўзбекчага ўгирилганда рух илми деган маънони англатади. Рухий ходисаларнинг бутун мажмуи одатда психика деган сўз билан аталади.
Психика – бу реал воқеиликнинг бош мияда акс этишидир. Одам психикаси ҳайвон психикасидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Одам психик ҳаётнинг юксак шакли – онг бор. Инсонлардаги психика уч хил рухий ходиса сифатида намоён бўлади.
1.Шахснинг рухий хусусиятлари – бу унинг темпераменти, характери, қобилияти ва психик жараёнларнинг барқарор хусусиятлари, шунингдек майли, эътиқоди, билими, кўникмалари, малакаси ҳамда одатларидан иборат.
2. Психик холатлар – унча узоқ давом этмасада, лекин анча мураккаб жараёндир. Бунга тетиклик ёки маъюслик, ишчанлик ёки хорғинлик, серзардалик, паришонхотирлик, яхши ва ёмон кайфият ва хокозолар киради.
3. Психик жараёнлар – рухий фаолиятнинг мураккаброқ турига кирувчи оддий, элементар психик ходисалардир. Улар жуда қисқа вақт давом этади.
Психик хусусиятлар, холатлар, жараёнлар ўзаро мустахкам боғланган бўлиб, бири иккинчисига айланиши, ўтиши тўлдириши мумкин.


Оила ўзаро муносабатлар шакли
Психологиянинг вазифаси ана шу боғланиш ва муносабатларнинг қонуниятларини очиб беришдир.
«Оила» муқаддас нарса бўлиб, жамиятимиз негизидир. Биргина оддий оилани кўз ўнгимизда келтирайлик. Оиланинг таркиби ўртача олганда, бошланиши эр-хотиндан иборат бўлса, кейинчалик оила кенгайиб бориши табийидир.
Ҳар бир оилада дода – буви, ота – она, ўғил – қиз, неваралардан иборат мисолида фикр юритайлик.
Ҳар бир оила аъзосининг ўзига яраша маълумоти, дунёқараши, характери, ишлаш лавозими ҳар хилдир.
Масалан бир оила мисолида кўрайлик.
Дода – буви нафақахўр (қишлоқ хўжалигида ишлаган), ота – мухандис, она – ўқитувчи, ўғил – рахбар, келин – шифокор, қиз – хуқуқшунос, куёв – тадбиркор, неваралар бири талаба, бири ўқувчи, бири боғча ёшида. Ҳар бир оила аъзосининг дунёқараши, ўзининг сохаси, характери оиладаги ўринлари ҳар хил эканлигини кўрамиз. Бу оила бир жойда йиғилиб, сухбат кўрилганда бир – бирини тушунишмайди, чунки ҳар бири ўзи қизиққон масала бўйича кўпрок фикрлайди ва бахс олиб боради. Бу оиланинг бошлиғи жуда катта ҳаёт мактабини ўтган, характерли, мулоқотга борувчи, ҳар – бир оила аъзосини характерини билувчи, хурматга сазовор киши бўлишини тақозо этади.
Мана шундай оила аъзоларининг ишлаш йўналишлари ҳар хиллиги туфайли дунёқарашлари, характерлари ҳар хил бўлишига ва ташқи мухитнинг (ишхона, мактаб, боғча, кўча-кўй) таъсир кўрсатишини хисобга олишимиз зарур.
Оила дода бувилар ҳаммани соғ, иродали бўлишини, тинч – тотув яшашни ўқтирсалар, ота – она болаларини ўқимишли, билимдон, бахтли бўлиб, ҳаётда ўз ўрниларини топишларини хохласалар, неваралар ҳам катта бўлганларида ота – онасидек етукликка интиладилар.
Абу Али Ибн Сино киши мижози тўғрисида фикр юритар экан, кишиларнинг ёши ва жинсини ҳам хисобга олиш кераклигини кўрсатади. У кишиларнинг ёшини умуман тўрт қисмга бўлади.
Адабиётлар рўйхати



  1. Умумий психология. (А.В.Петровский тахрири остида чиққан). Тошкент, Ўқитувчи, 1992й.

  2. Умумий психология. Э.Ғозиев Тошкент 2002й.

  3. Н.Д.Творогова, Психология, Лекция для студентов медвузов. М. 1198г.

  4. Р.С. Немов. Психология (в3-х книгах). М. 1998г.

  5. В.Г. Крисько. Психология и педагогика в схемах и таблицах. (Уч.-метод. Пособия). Минск.1999г.

  6. 6.Современная психология. (Справочное руководство).Ред. В.Н.Дружинин. Ин-т психология РАН. М. 1999г.

П.И. Иванов Умумий психология. 1967й.
Download 37.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling