Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Никоҳнинг боғловчилик шартлари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Никоҳнинг боғловчилик шартлари
Боғловчилик шартлари бўлмаган никоҳ ақд сифатида тугалдир. Аммо бунда тарафлардан 
бири ёки валийлар бу турмушни бузиш ё буздиришни талаб этишга ҳақли бўладилар. Масалан, 
ота билан бободан бошқа бир валий никоҳлаган кичиклар балоғат ёшига етгач, бу никоҳга 
рози бўлмасалар, бузиш даъвосини очишлари мумкин. Яна тенги бўлмаган ёки ўзига лойиқ 
даражада маҳр беришни чўзиб келаётган кимсага никоҳланган балоғат ёшидаги қизнинг 
валийлари рози бўлмасалар, никоҳни бузишни талаб қилишга ҳақлари бор. Яна, жинсий ҳаётга 
иқтидорсизлик ҳам никоҳни бузиш даъвосига сабаб бўлади ҳамда эр-хотинликнинг давом 
этишига тўсиқдир. 
("Dureru'l-Hukkam": 1/326; "Cevhere": 2/3; "Damat": 1/209) 
Ҳукм жиҳатидан никоҳнинг хиллари
1. Жинсий ҳаётга кучли истак тинчлик бермай қўйса. зино қилиш тахликаси юзага келса
уйланиш фарздир. 
2. Хотиржам, мўътадил ҳолатда уйланиш таъкидланган суннатдир. 
3. Хотинга азият бериб қўйиш (м., иқтидорсизлик туфайли унинг ҳакларини адо этмаслик) 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
36
хавфи бўлса, уйланиш макрухдир 
(«Damat»: 1/209; «Cevhere»: 213; «Durerul
-
Hukkam»: 1/326).
 
Тўғри бўлиш жиҳатидан никоҳнинг турлари
1. Саҳиҳ никоҳ. 
2. Фосид никоҳ. 
3. Ботил никоҳ. 
1. Саҳиҳ никоҳ. Никоҳ ақдининг дуруст ва саҳиҳ бўлиш шартлари мавжуд бўлган уйланиш 
"саҳиҳ никоҳ" дейилади. 
Саҳиҳ никоҳда эрнинг хотини олдидаги бурчлари
а) маҳр: никоҳ ақди пайти маҳрни тайин этиш эсдан чиқса ҳам, аёл унга ҳақли бўлаверади: 
б) нафақа: хотиннинг асосий эҳтиёжларини қондиришга эрни бурчли қилади; 
в) бошқа хотинлари ҳам бўлса, ўрталарида адолат қилиш. 
г) тинч-тотув яшаш, яхши муомалада бўлиш. 
Хотиннинг эри олдидаги вазифалари
а) турмушга чиққан хотин эридан бошқага ҳаромдир, бошқа билан никоҳдан ўтмайди; 
б) хотин эридан шартлашган маҳрни олса, унинг уйига боради ва унга бўйсуниб тобеъ 
бўлади: 
в) Ислом жоиз кўрган ҳолатлардан бошқасида ташқарига фақат эр изнила чиқиши мумкин; 
г) эрининг Исломга звд бўлмаган истакларини адо этади; 
д) эрининг Ислом доирасидаги тарбия ҳаққини қабул қилади 
(«Damat»: I/209; «Cevhere»: 
2/3; «Fetava-i Hindiyye»: 1/268). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling