Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Никоҳни ўқиган одамнииг ўзи гувоҳ бўла оладими?


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Никоҳни ўқиган одамнииг ўзи гувоҳ бўла оладими?
 
Никоҳ қийган мусулмон айни вақтда гувоҳ ҳам бўла олади. Чунки никоҳ икки гувоҳ 
ҳузурида эркак ва аёлнинг ижоб ва қабуллари билан бўлади. 
Тўйдан аввал никоҳ
 
Исломий шартлар билан адо этилган ҳар қандай никоҳ саҳиҳдир. Тўйдан анча олдин 
қийилса ҳам. Бу ҳолда аёл шаръан эркакнинг хотинидир. Эр-хотинлик ҳуқуқлари ўрталарида 
бошланган бўлади. Ҳозирги пайтда тўйдан аввал қийилган никоҳлар келин билан куёвнинг 
бемалол кўришиб юришлари учундир. Чунки никоҳданмаган қиз билан йигит бир-бирларига 
номаҳрамдирлар. Шу номаҳрамликни ўртадан кўтариш учун тўйдан олдин никоҳ қийилади. 
Никоҳ учун балоғат ёшига етган бўлиш шартми?
Никоҳ никоҳ бўлиши учун болиғлик шарт эмас. Валий ёки вакил тарафидан қилинган никоҳ 
ҳам никоҳга ўтади. 
Ақлий хасталар уйлана оладими?
Аклий хасталар ҳам валийлари томонидан уйлантирилишлари мумкин. 
Никоҳга мажбурлаш жоизми?
Аклли ва балоғат ёшига етган бир эркак ўз орзуйи ва хоҳишини баён этиш билан уйлана 
олади. Валийи унинг розилигини олмасдан зўрлаб уйлантириши мумкин эмас. Тул ё бева 
хотиннинг ҳам розилиги олинмасдан ёки у истамаган бир кишига турмушга чиқарилмайди. 
Шунингдек, балоғатга етган қизни ҳам розилигисиз ҳеч ким турмушга узата олмайди. Чунки 
Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Очиқ изни олинмасдан тул хотин ва розилиги олинмасдан бокира қиз 
узатилмас», дея марҳамат қилганлар ва бокира қиз рози-лигини сукут билан ҳам билдириши 
мумкинлигини баён этганлар 
(Buharı. «Nikah»: 40). 
Расулуллоҳга (с.а.в.) бир қиз, отам мени 
мен истамаган одамга турмушга беряпти. деб айтганида, бу никоҳни бузишинг мумкин, дея 
марҳамат қилганлар 
(Buharı. «Nikah»: 41).
Бундан келиб чиқадики, балоғатга етган қизни турмушга узатиш учун унинг розилиги 
олиниши шарт. Қизнинг розилиги аломати: валийга сукут, бошқа яқинларига эса очиқ баён 
қилишидир. Қизнинг йиғлаши, кулиши ҳам ҳолатга қараб, розилигини кўрсатади. Аввал турмуш 
кўрган хотин эса, эрга берилаётганида розилигини очиқ айтмоғи керак. 
Ҳанафий мазҳабига кўра, балоғатга етган қиз валийсиз ҳам турмушга чиқа олади 
(«Damat»: 
1/207). 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling