Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Аёлнинг қиём, руку ва саждада оёқ тўпиқларининг ҳолати


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Аёлнинг қиём, руку ва саждада оёқ тўпиқларининг ҳолати
Фиқҳ китобларимизда аёл қиём руку ва саждада тўпиқларини бирлаштириши суннат 
дейилган 
(Ibn-i Abidin: 1/320-321). 
Аёл саждада оёқ бармоқларини тик тутадими?
Фатволарда «Аёллар саждада оёқ бармоқларини тик тутмайдилар», дейилади 
(«Fetava-i 
Behce»: 1/9). 
Аёллар, ҳар вақт ўранишлари керак. Айниқса, намозда. Аёлнинг ўранишига 
мувофиқ бўлсин учун саждада оёқ бармоқларини тик тутмайди. 
Автобусда ва бошқа уловларда намоз қандай ўқилади?
Пайғамбаримиз (с.а.в.) улов устида суннат намози ўқиганлар. Демак, узрли сабаб бўлмаса 
ҳам, улов воситаларида суннат ўқиса бўлади. Аммо узр бўлмаса, фарзлар уловда ўқилмайди. 
Шаръий узрларга душман хавфи, ҳайвон хавфи, йиртқич ҳайвон ва ўғрилар хавфи ва 
йўлдошларини куттириб қўйиш андишаси каби узрлар киради. Шундай шаръий узрларсиз 
уловда намоз ўқиш жоиз эмас 
(«el-Mebsut»: 1/250). 
Ҳатто вожиб бўлгани учун витр намози ҳам 
узрсиз уловда ўқилмайди 
(«el-Mebsut»: 1/250). 
Масалан, бир йўловчи автобус зичлигини
таҳорат эҳтиёжи бўлганини айтиб автобусни тўхтата олса, бу автобусда фарз намози 
ўқилмайди. Узрли бўлса, қиблага юзланади. Ўтириб сажда қилиб ё имо билан ўқилади. Агар 
намоз вақти чиққунча қулай жойга етиш имкони бўлса, намоз ўшангача кечиктирилади 
(«el-
Fikh ale'l mezehibi'l Erbaa»: 1/206).
 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
31
НИКОҲ 
"Никоҳ" луғатда "бирлашиш" деганидир. Шаръий маъноси — жинсий муносабатни ҳалол 
(машруъ) қилиш учун битилган акддир. Янада кенг маънода, уйланиш, оила қуришдир. 
Дунёвий ҳаёти ва ухровий келажаги жиҳатидан шахсга ҳузур ва саодат берувчи соғлом бир 
жамиятни вужудга келтириш Ислом динининг асос ғояларидан биридир. Ҳам шахс 
тарбиясининг илк ўчоғи, ҳамда жамиятнинг тамал тоши бўлган оила муассасасига ва бу 
муассасанинг бошланғичи бўлмиш никоҳга Ислом алоҳида аҳамият берган. Қуръони карим ҳам 
бу соҳада кўплаб керакли йўл-йўриқларни кўрсатган. 
Никоҳ Китоб, суннат ва ижмо билан собит бўлган ибодат ва муомаладир. Никоҳ туфайли 
инсон насли Ҳазрати Одамдан (а.с.) бугунгача ва бугундан жаннатгача давом этади. Жаннатда 
баъзи ибодатлар тўхтатилади, никоҳ ва имон давом этади 
(Ibn-i Abidin: 2/280).
Асҳоби киром (р.а.) у дунёга никоҳсиз кетишдан шу қадар қўрқишардики, ҳатто ўлим 
олдидан ҳам никоҳла-нишга ғайрат кўрсатишарди. 
Никоҳ, шунингдек, Жаноби Ҳақнинг азалий илмида тақдир этилган инсоният давомини энг 
гўзал шаклда таъмин этишдир. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling