Кўкрак ва қулоқдан келган қон таҳоратни бузадими?
Бирор хасталик туфайли кўздан оққан сув ёки кўзнинг сувланиши, кўкрак, қулоқ каби
аъзолардан қон, йиринг каби суюқликларнинг оқиб чиқиши таҳоратни бузади
(Bilmen, «islam
ilmihali»: 66).
Рўмол устидан масҳ тортиш жоизми?
Номаҳрамлар аёлнинг сочини кўриш эҳтимоли бўлса ва аёлнинг рўмоли устидан масҳ
тортганида сув ичига ўтса, унинг устидан масҳ тортиш жоиз
("Fetava-i Hindiyye": 1/9).
Ётоқ ўрни маний бўлса, ким ғусл қилади?
Эр-хотин ўринларида маний кўриб, иҳтилом бўлганларини эслай олмай, бири иккинчисига
оид эканини aйтса, иккисига ҳам ғусл вожиб бўлади
(Ibn-i Abidin: 1/154).
Ғусл қилишдан кейин аёлдан маний чиқса, ювиниши керакми?
Ғуслдан сўнг хотиндан келган маний ўзиники бўлмай, эриники бўлса, такрор ғусл қилмайди,
таҳорат олса, кифоя. Хотин маний ўзиники эканига қаноат қилса, яъни, маний сарғимтир ва
нозик бўлса, ғусл қилади
(Ibn-i Abidin: 1/154).
Соч бўёғи ва мойи ғуслга монеъми?
Агар бўёқ соч толалари устида қатламни ташкил қилса, ғуслга монеъдир.
Доришуносларнинг фикрича, соч толалари устида соч бўёғи қатлам ҳосил қилади. Шу сабабли
соч бўёғининг ғуслга монеъ бўлиши тасбит ва тасдиқ этилган. Хинадан бошқа барча бўёқлар
қатлам ҳосил қилгани сабабли уларни қўллаш жоиз эмас. Соч мойи соч тагига сув етмайдиган
даражада қалин сурилса, ғуслга монеъдир. Агар соч остига сув етса ва кўп ёғли бўлмаса, ғуслга
монеъ эмас.
Яланғоч ювиниш жоизми?
Кимса кўзи тушмас ерда ювиниш учун ёки бошқа бир узрли сабаб билан ечиниши мубоҳдир
(«Sahih-i Müslim" (Davudoglu): 2/1080).
Ювинаётган жой (ҳаммом) майдони беш квадрат зиро
(3,5м
2
) ва ундан каттароқ бўлса, ғусл қилаётганда аврат жойни ёпиш суннатдир
(«Cevhere»:
1/14).
Зиро узунлик ўлчови бўлиб, 0,7 м.га тенг ва у икки хил бўлади — шаръий ва урфий.
Шаръий зиро - тирсақдан ўрта бармоқнинг учига қадар бўлган узунлик. Урфий узунлик —
елкадан бармоқ учига қадар бўлган узунлик. Ҳар икки ўлчов ҳам ўз ўрнида мўътабардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |