Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

Спирал ғуслга монеъми?
 
Ғуслда ювилиши фарз бўлган жойлар баданнинг ташқарисидир. Бачадон баданнинг 
ташқарисида бўлмагани учун ювиш мажбурияти йўқ. Спирал бачадоннинг ичида бўлганидан 
ғуслга монеълик қилмайди. 
 
Жин билан алоқада бўлганга ғусл керакми?
 
Жинлар менга яқинлашди, алоқада бўлди ва одатдаги жинсий алоқада сезадиган завқни 
ҳис этдим, деган сўзларнинг ўзи ғуслни шарт қилмайди. Аммо хотин киши бундай алоқадан 
маний кўрса, иҳтилом бўлгани учун ғусл қилиши керак 
(«Fetava-i Hindiyye»: 1/15). 
Аёл соч ўриминй ёйишга мажбурми?
 
Аёл ўрилган сочларини ғуслда ёйишга мажбур эмас 
(«Dureru'l -Hukkam»: 1/17). 
Ўрилган соч 
тубига сув тегиши етарлидир. Бундан мақсад енгилликдир. Аммо сочлар ўрилмаган бўлса, 
ҳамма жойини ювиш фарздир. Агар ўримлар бир модда билан бир-бирига ёпишиб, соч тубига 
сув етиш имкони бўлмаса, соч ёйилиши керак. Умму Салама (р.а.) онамиз: «Ё Расулуллоҳ, мен 
сочларини ўриб, боғлаган бир хотинман. Жунуб ва ҳайздан ғусл қилаётганимда соч ўримини 
ечайми?» деб сўраганида, Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: «Қўш ховучлаб бошингдан 
уч бора сув қуйсанг, етарлидир» 
(«Subulu 's Selam»: 1/91).
Arap эркакнинг узун ва ўрилган сочи бўлса, уларни ёйиб, ечиб ювиши шартдир 
(«Dureru'l-
Hukkam»: 1/17).
 
Хотин киши жинсий алоқадан сўнг ҳайз кўрса, ғусл лозимми?
 
Arap хотин киши иҳтиломдан ёки эри билан алоқадан сўнг ҳайз кўрса, ғусл ихтиёрий — 
хоҳласа, ғусл қилади, хоҳласа, ҳайздан сўнгга қолдиради. Чунки ғусл намоз ўқиш учундир. 
Намоз эса, ҳайз ҳолига кирган аёл учун қон тўхтамасидан аввал мумкин эмас. Шунга 
қарамасдан, намоз ўқимайдиган ҳайз муддатида бўлсада, ювинган яхшидир 
(«el-Mebsut»: 
1/170). 
Чунки вужудни тоза сув билан ювиш қон айланишини яхшилайди. Ҳайз муддати тутаган 
хотин ғусл қилмай эри билан алоқа қилган бўлса, яқинликдан сўнг бир ғусл етарлидир 
(Ibn-i 


Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling