Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/76
Sana29.03.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1306633
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   76
Bog'liq
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553

www.ziyouz.com kutubxonasi 
46
ТАЛОҚ 
 
- "Талоқ" сўзининг луғавий маъноси ҳар қандай нарсанинг "боғини ечиш", боғланишни 
"бўшатиб юбориш", "узиш" деганидир. 
Шаръий истилоҳда эса, никоҳ билан собит бўлган боғланишни ечиб юбориш, демакдир. 
Яъни, эр билан хотин ўртасида пайдо бўлган (тугунни) боғланишни ечиб юбориш. Турмушдаги 
келишмовчиликнинг ҳеч давоси бўлмаса, сўнгги чора сифатида Жаноби Ҳақ талоқни ҳалол 
қилган. 
Ғарбликлар неча асрдан бери ажрашни машруъ қилгани туфайли Исломни қоралайди. 
Уларнинг фикрича, бу нарса аёлларни ерга уриш, қадрини тушириш эмиш. Насроний Оврупада 
ажрашиш (талоқ) йўқ. Хоҳ хотиннинг, хоҳ эрнинг, истасалар ҳам, бунга имконлари, ҳақ-
ҳуқуқлари йўқ. 
Эр-хотин турмушини давом эттиролмайдиган даражада сўнгги нуқтага келса ҳам, жаҳаннам 
азобида яшашга маҳкумдирлар. Чунки қонунлар ва ботил ақидалар ажрашмасликни тақозо 
қилади. Ҳеч иложи бўлмаса, мутлақо имконсиз қолганларида алоҳида яшашга имкон берилади, 
шунда ҳам қонунан ажрашишмайди. 
Исломнинг талоққа муносабати қандай:
 
Ислом эр-хотин турмуши доимий тарзда давом этишини, ўлимдан бошқа нарса уларни 
ажратмаслигини истайди. Фақат, ҳеч имкон қолмаганидагина ажрашишга рухсат беради. 
Бундай ёндашув инсон табиатига мувофиқдир. Сабабсиз ажрашиш ҳаромдир. Қуръони 
каримда: «Хотинларингиз сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар!» 
(Нисо, 34) 
деб буюрилган. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Уйлансангиз, ажрашманг. Чунки Аллоҳ 
лаззатга берилган эркакларни ва лаззатга берилган аёлларни севмайди» 
(«Keshfu
l-
Hafa»: 
1/304), 
деганлар. Яна: «Талоқ Аллоҳ таолога ёқмайдиган мубоҳдир. Уйланинг, фақат қурган бу 
оилангиз биносини талоқ билан қулатманг. Талоқнинг ёмонлигидан Аллоҳнинг Арши 
титрайди», деганлар 
(«Umdetu 'l Kari»: 9/528). 
«Талоқ билан фақат мунофиқ киши қасам ичади 
ва бу билан қасам ичишни ҳам мунофиқ кимсадан бошқаси таклиф этмайди» 
(«Umdetu'l Kari»: 
9/528). 
«Қайси хотан муҳим бир сабабсиз эридан талоқ беришини сўраса, ҳатто жаннатнинг 
ҳиди ҳам унга ҳаромдир». 
(Ebu Davud, Hadis №: 1187).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling