Аэрофотосъемка


Download 1.85 Mb.
bet1/5
Sana03.02.2023
Hajmi1.85 Mb.
#1152797
  1   2   3   4   5
Bog'liq
8-mavzu M Z


. АЭРОФОТОСЪЕМКА.
РЕЖА:
1. Аэрофотосъемкаларнинг турлари.
2. Аэрофтосъёмка турлари.
3. Бир маршрутли ва кўп маршрутли съёмка.


МАЪРУЗА №6. СУРАТНИ КУЗАТИШ ВА ЎЛЧАШ.
РЕЖА:
1. Кўз ва кўриш қобилияти.
2. Монокуляр ва бинокуляр кўриш.
2. Монокуляр, бинокуляр стереоскопик куриш. Стереоеффект.
1.Монокуляр, бинокуляр, стереотопографик кўриш.
Битта кўз билан кўриш монокуляр кўриш дейилади. Фазовий атроф текислик деб қабул қилинади. Лекин айрим аломатлар (кўриш предмет ўлчами, уларни ўзаро жойлашиши) кузатилаётган предметни кузатувчидан узоқлигини бахрлаш мумкин.
Иккита кўз билан кўришга бинокуляр кўриш дейилади. Бунда узоқдаги предметлар монокуляр кўришдек қабул қилинади. Иккита кўз билан яқиндаги предметларни кўриш Стереоскопик кўришни ҳосил қилади. Масалан А нуқтани кўрамиз кузатувчини кўзини шундай кўрамизки уни оптик ўқи кузатилаётган нуқта билан кесишиб унда конверген бурчак γ (иккала кўз ўқ чизиғининг бир нуқтада учрашуви) ҳосил бўлади.

Физиологик параллакс
Нуқтани тасвирини кўз хрустали ёрдамида кўз тўр пардасида сарик доғ деб номланувчи доғ кўзининг энг таъсирчан жойида ҳосил бўлади. Сарик доғнинг диаметри 0,4 мм бўлганлиги кўзнинг шу ҳолатда бошқа нуқталарни кўриш имкониятини беради. Мисол учун Д нуқтани тасвири dчап,dўнг нуқталарда ҳосил бўлади.
Д нуқтани кўздан узоқлиги бошқача бўлганлиги сабабли параллактик бурчак γ! ҳосил бўлади. Конверген ва параллактик бурчакни тенг эмаслигидан
dчап,dўнг ларни тенгсизлиги келиб чиқади.
Ёй орасидаги фарқ физиологик параллакс деб деб номланади ва 
ҳарфи билан белгиланади.  =ачапdчап - aўнгaчап Физиологик параллаксни борлиги чап ва ўнг кўз тўр пардасида кузатилаётган предметни турли тасвири стереоскопик кўришда фазовий кўришни қабул қилишга сабаб бўлади.
Конвергенция бурчагини абсолют қиймати бунда юқори аниқликда бўлмайди. Параллактик бурчак қийматини ўзгариши конвергент бурчакка нисбатан юқори аниқликда қабул қилинади. Бундай ҳолат кузатилаётган
нуқтага нисбатан турилган бошқа нуқтадан ўзгаришини аниқлашга имкон беради. Параллактик бурчакнинг энг кичик қиймати ўзгаришини сезиш; стереоскопик кўриш сезгирлиги дейилади. Стереоскопик кўришни сезгирлиги тахминан 20 секундга тенг. Бу монокуляр кўриш сезгирлигидан икки марта катта.
Стереоскопик аэросъёмкада Стереоскопик кўришни кулланиши ўлчаш аниқлигини таъминлаш билан бир вақтда жойни стереоскопик фазовий моделини ҳосил қилади.
Стереоскопик аэросъёмкада жойдаги участка майдонини фотографик тасвири туширилган иккита аэросурат стереоскопик кўриб чиқилади. Бунинг натижасида стереожуфт ҳосил бўлади. Бунда кузатувчи жойни фазовий моделини кўради. Стереоскопик моделни ҳосил қилиш учун ҳар бир кўз битта стереожуфт аэросуратни тасвирини кўриши керак. Стереожуфт аэросуратларни жойлашишига қараб тўғри ва тескари стереоэффект ҳосил бўлади. Тўғри стереоэффектда кузатувчини чап кўзи чап стереожуфт аэросуратни ўнг кўзи ўнг стереожуфт аэросуратни кўриши керак. Аэросуратларни бошланғич йуналиши кузатувчини кўз базисига тўғри ва паралел жойлашиши керак. Стереожуфт нуқталарни бўйлама параллаксларини фарқи кузатувчини кўзида физиологик параллакс ҳосил қилади. Натижада стереоскопик модел ҳосил бўлади. Бундай ҳолатда аэросуратларни кўриишда нурларни йўли аэросъёмка вақтидаги нур йўлига
мос бўлади. Натижада баландлик жойни стереоскопик моделида баландлик бўлиб кўринади. Тескари стереоэффектда стереоэффектда кузатувчини чап кўзи ўнг стереожуфтни, ўнг кўзи чап стереожуфт аэросуратни кўриши керак. Бунда бошланғич йуналишлар аэросуратлар йуналишига тўғри, кўз базисига параллел жойлашиши керак. Бундай ҳолатда бўйлама параллакслар фарқи ўзини ишорасини ўзгартиради. Натижада ҳосил бўлган стереоскопик модел релъефни тескари тасвирини кўрсатади. Баландлик чуқурлик бўлиб чуқурлик эса баландлик бўлиб кўринади. Нол стреоэффектда аэросуратлар йуналиши перпендикуляр, аэросуратни тегишли нуқтасидан ўтувчи тўғри кузатувчини кўз базисига параллел жойлашиши шарт.
Бундай ҳолда аэросуратдаги нуқта ординаталари кўз, базисига параллел жойлашади ва бўйлама параллакс ҳосил бўлади уларни фарқи нолга
тенг. Кузатувчи фазовий модел ўрнига текисликни кўради. Стереоскопик аэросъёмкада асосан тўғри стереоэффект қўлланилади.

Стреоэффект ҳосил қилишда аэросуратларпи жойлашиши
а- тўғри стереоэффект б - тескари стереоэффект в - нол стереоэффект
Махсус асбоблар йўқлигида ҳам аэросуратларни кўриш орқали стероэффект ҳосил қилиш мумкин. Аммо бундай стереоскопик модел ҳосил қилиш кўзга катта оғирлик туширади ва ноқулай.
Стереоскопик моделни турли оптик система орқали ҳосил қилиш мумкин. Стреоскопик моделни ҳосил қилувчи оддий стереоскопик асбоб стереоскоп билан танишиб чиқамиз.
Стереоскоп 4 ойнадан иборат, шулардан 2 таси ташқи ойна уларнинг остига аэросурат жойлаштирилади, қолган 2 таси ички ойна кузатувчини кўзига қаратилган.



Стереоскоп ЛЗ 1- ташқи ойна, 2- ички ойна, 3 - умумий мадон, 4- олинувчи линзалар
Аэросуратларни стереоскоп остига шундай жойлаштириш керакки бошланғич йуналиши тўғри кўз базисига параллел аэросуратни қопланувчи қисмлари бир-бирига қаратилган бўлиши керак.
Ўнг кўз ва чап кўз аэросуратлардаги битта нуқтани кўриши керак.
Чап аэросуратдаги ачап, dчапг нуқтани чап кўз билан ўнг томонда жойлашган аэросуратдаги аўнг, dўнг нуқтани ўнг кўз билан кўрамиз. Бунда кузатувчи А' D' cтереоскопик моделни кўради.
Стереоскопик ўлчашни оптик усулида иккита марка усули қўлланилади. Целлулоид материалидан 2та бўлакча олиб ҳар бир бўлакчага нуқтани қадаймиз ва рангли қалам билан бўяб чиқамиз.
Маркаларни бирлашиш вақтида А' битта маркани кўрамиз.
Чап маркани ўнга қараб силжитамиз. Бу вақтда маркаларни бўйлама параллакси а нуқтани параллаксига бўйлама нисбатан кўпаяди. Кузатувчи модел устида фазода осилиб турган битта маркани кўради.
Агар чап марка ач дан чапда жойлашса а нуқтага нисбатан маркани бўйлама параллакси кам бўлади. Бу марка А' моделдан пастда жойлашади. Шундай килиб маркалар ёки аэросуратлар орасидаги масофа ўзгартирилса марка Стереоскопик текислик модели билан бирлашади. Стереофотограмметрик асбобларда ушбу усул қўлланилади

Download 1.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling