Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари


-Махсус алоҳида бажариладиган ишлар


Download 0.55 Mb.
bet2/5
Sana27.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1131338
1   2   3   4   5
Bog'liq
Аэропортларни қидирувдаги геодезик ишлар таркиби ва вазифалари

-Махсус алоҳида бажариладиган ишлар (энергия ва сув билан таьминлаш ишлари бўйича қидирув, экологик муаммоларни ҳал қилиш, ердан фойдаланувчилар, корхона ва ташкилотлар билан келишув);
Аэропортларнинг қидирув ишлари: тайёрлов даври, дала ва камерал босқичларда амалга оширилади.
Тайёрлов босқичида лойиха топшириғига асосан қидирув ҳудуди бўйича: топографо-геодезик, гидрометереологик, геологик, геоморфологик, иктисодий ва ҳ.к материаллар тўпланиб ўрганилади.Кўп ҳолларда танланган худудларда учиш-қўниш тасмаларининг ўлчамларига аниқлик киритиш , тупроқ грунт ва гидрогеологик шароитини ўрганиш , қидирув ишларини ҳажмини аниқлаш мақсадида самалёт ёки верталётларда қидирув кузатув ишлари олиб борилади.
Тайёрлов босқичида лойиха топширигига асосан қидирув худуди бўйича: топографо-геодезик, гидрометереологик , геологик , геоморфологик , иктисодий ва ҳ.к материаллар тўпланиб ўрганилади.Кўп ҳолларда танланган худудларда учиш-қўниш тасмаларининг ўлчамларига аниқлик киритиш , тупроқ грунт ва гидрогеологик шароитини ўрганиш , қидирув ишларини ҳажмини аниқлаш мақсадида самалёт ёки верталётларда қидирув кузатув ишлари олиб борилади.
Дала босқичида- барча мухандислик ўлчаш ишлари бажарилса, камерал ишларда –ўлчаш ишларини қайта ишлаш, топографик план тузиш ва ҳисобот тайёрланади.
Аэропорт майдонларини планли -баландлик асоси
ва топографик тасвир олиш
Аэропортларни топографик тасвирини олишда планли-баландлик асоси этиб геодезик тўр, паралелл ва перпендикуляр бўлган теодолит йўллари (ўлчами 400 Х 400 м ) қабул қилинади (9.2-расм). Ушбу асос лойиҳани жойига кўчиришда, режалаш ишларини бажаришда ҳам хизмат қилади.


9.2-расм Аэропорт худудининг топографик тасвир олиш асосининг чизмаси:
1-полигонометрия ва нивелирлаш; 2-геодезик йўллар ва нивелирлаш; 3-асос; 4-микротриангуляция томонлари
Геодезик тўр учиш-қўниш тасмасига паралел этиб тузилади (9.4-расм). Бош таянч чизиқ дала қидирув ишларида даврида теодолит билан ҳар 80-130 м ўтказилади. Таянч чизиқнинг марказий нуқтаси белгиланиб, ушбу нуқтадан 400 м масофада аэропорт майдони бўйлаб чизиқ ўтказилади ва жойида қозиқлар билан маҳкамланади. Сўнгра, аэропорт кенглиги бўйлаб теодолит билан перпендикулярлар ўтказилади. Планли-баландлик тўрларини чегараси бўйлаб полигонометрик йўллари ўтказилиб режалаш тўри тугатилади.
Аэропорт майдонининг баландлик асоси 3-синф нивелирлаш тўридан ташкил топган бўлиб, улар квадрат тўрларининг томонларидан ўтади.Полигон ичига эса 1Y-синф нивелирлаш тўри ўтказилади.Геодезик тўрларнинг учлари бетон ёки ёғоч қозиқлар билан белгиланади. Барпо этилган геодезик тўр давлат пунктга боғланади.Ҳар бир планли-баландлик пунктининг ҳолати 10см ва репер баландликларини ҳатоликлари 25мм ошмаслик талаб этилади.
Лойиҳа босқичларига кўра, топографик тасвир 1:5000, 1:2000 ва 1:1000 масштабларида бажарилади.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling