Агар мендан сизни нима қийнайди?


Download 28.53 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi28.53 Kb.
#1604822
Bog'liq
Agar mendan sizni nima qiynaydi


“Агар мендан сизни нима қийнайди?” деб сўрасангиз, фарзандларимизнинг таълим ва тарбияси деб жавоб бераман.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 3061

Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 2698

Ҳар бир инсон ҳар куни қиладиган ишини худди биринчи марта қилаётгандек қилиши керак. Шундагина ишда ривожланиш боʻлади.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1726

Юқори синфларда болалар шахс боʻлиб, жамоа боʻлиб шаклланади. Айни оʻша пайтда уларни оʻзлари оʻрганган муҳитдан ажратиб қоʻймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таʼлим-тарбиясига салбий таʼсир қилиши мумкин. Шу боис таʼлим жараёнининг услуксизлигини таʼминлаш, оʻқув дастурларини такомиллаштириш зарур.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1723

Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш — одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадриятдир.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1607

Танқидий таҳлил, қатʼий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик — ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси боʻлиши керак.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1371

Дунёқарашни нима ўзгартиради – илм, даромад, манфаат.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1367

Баландпарвоз гаплар, тоʻйларни ёʻлда тоʻхтатиш менга керак эмас. Тоʻйларни ёʻлда тоʻхтатгандан коʻра, сенга оʻхшаган ёшларнинг катталари, дунёқарашларингни оʻзгартиринглар. Мен тоʻй масаласини, у бир йилда боʻлмайди, нима учун чоʻзяпман, муҳит пайдо боʻлиши керак олдин. Президент айтди деб тоʻйни тоʻхтатиш, бу Президентга хиёнат.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1278

Биз одатда бой кишиларни кўролмаймиз. Уларни кечани кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилганини эса ҳисобга олмаймиз. Уйда ётиб бирор бир натижага эришиб бўлмайди буни эсингиздан чиқарманг!

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1203

Алҳамдулиллоҳ, ҳаммамиз мусулмонмиз. Биз жуда коʻп жойларда жаҳолатга қарши маʼрифат, ислом динини оʻрганиш, оʻргатиш ташаббуси билан чиқяпмиз. Ислом — бу фақат нурли ҳаёт. Исломни ниқоб қилиб, террорчи боʻлиш, бошқа оқимларга кириш — бу Оʻзбекистонга ярашмайди!

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1197

​​Еришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб ўтириш тараққиёт йўлидаги энг катта ғовдир.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1182

Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қиладиган вақт келди.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 1137

Халқ байрам қилади, биз ишлаймиз.

  •  Шавкат Мирзиёев


  • 953

Ҳақиқий аҳволни гапирган одам бизга дўст.
Download 28.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling