4§. МУФТАГА ҚЎЙИЛАДИГАН БИРИКМА (БИТУМ, ЭПОКСИД, МАСТИКА) БИЛАН ИШЛАШ
288. Муфтага қўйиладиган бирикма (битум, эпоксид, мастика) қопқоқли ва бурни бўлган махсус металл идишда эритилиши зарур.
Қопқоғи очилмаган банкадаги бирикмани эритиш ман этилади.
289. Муфтага қўйиладиган қайноқ бирикма, кавшарлаш қотишмаси билан ишлаганда брезент қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш зарур.
Кийимнинг енги қўлқоп устига чиқарилиб енг ичидан бойланган бўлиши ёки тирсаккача кийиладиган қўлқопдан фойдаланиш керак.
Қайноқ бирикма ва эриган қотишмали идишни қўлдан–қўлга ман қилинади.
Уни қўлдан–қўлга узатишда ерга ёки мустаўкам тагликка қўйиб узатиш зарур.
290. Муфтага қўйиш учун эритилган бирикма ва қотишмани олдиндан қиздирилган металл таёқ ёки қошиқ ёрдамида аралаштириш зарур. Қизилган бирикма ва қотишма ичига сув томишига йўл қўйиб бўлмайди.
291. Йилнинг совуқ вақтларида қизитилган бирикмани муфтага қўйишдан олдин, уни иситиш зарур.
5§. КАБЕЛЛАРНИ ЁТҚИЗИШ, КЎЧИРИБ ЁТҚИЗИШ ВА КАБЕЛЬ МУФТАЛАРНИ БОШҚА ЕРГА КЎЧИРИШ
292. Барабанни кабели билан ғилдиратганда ишчининг кийимларини барабан қисмларига илашиб кетишига йўл қўймаслик чораларини кўриш зарур.
Барабанни кабели билан фақат горизонтал текислик бўйича қаттиқ ерда ёки тормоз мосламаси бўлган тақдирда мустаҳкам тўшалган полда ғилдиратишга рухсат этилади.
Кабель,бўш барабан, механизм ва бошқа асбоб–ускуналарни чуқурни ўпирилиш призмаси ташқарисига ва ҳандақ четидан 1 метрдан узоқ ерга жойлаштириш керак.
293. Агар кабель қўлда ётқизиладиган бўлса, умумий ишчилар сони ҳар бир эркак учун кабель бўлагини оғирлиги 35 кг, аёл учун 15 кг ҳисобидан аниқланиши керак.
Иш брезент қўлқопда бажарилиши зарур.
294. Кабелни ётқизиш жараёнида ишчиларни қайрилиш бурчаклари ичида туриши ва бурчакларда кабелни қўлда ушлаб туриб узатиш ман қилинади.
Бундай мақсадлар учун бурчак роликлари ўрнатилиши зарур.
295. Кабелни электр токи билан иситиш учун кучланиши 380 В дан юқори бўлган трансформаторлардан фойдаланиш ман қилинади.
296. Кабелни ва муфталарни бошқа ерга кўчиришни кабель тармоғи ўчирилгандан сўнггина бажарилиши зарур.
Кучланиш остида бўлган кабельлларни бошқа ерга кўчириш, қуйидаги шартлар бажарилгандан кейингина рухсат этилиши мумкин:
кўчирилиши керак бўлган кабелни ҳарорати 5°С дан кам бўлмаслиги;
кўчирилиши керак бўлган кабель бўлагидаги муфта ёғоч тахтага хомутлар билан қаттиқ махкамланган бўлиши;
иш мобайнида диэлектрик қўлқоп кийиб, устидан механик шикастланишдан ҳимоя килиш мақсадида брезент қўлқоп кийиб ишланиши;
ишлар кабель ётқизиш тажрибасига эга бўлган ишчилар томонидан V–гуруҳга эга бўлган ходим назоратида бажарилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |