Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ


Download 0.97 Mb.
bet39/61
Sana18.12.2022
Hajmi0.97 Mb.
#1028080
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61
Bog'liq
Хавфсизлик техникаси коидалари 2

2§. КУЧЛАНИШ ОСТИДА ИШЛАШ

329. Кучланиш остида бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларида бажариладиган ишлар қуйидаги 2 схемада бажарилиши мумкин:


ишчи симдаги кучланиш остида бўлиб, ердан изоляцияланган, яъни "сим–одам–изоляция–ер" схемасида;
ишчи симдан изоляцияланган ҳолда, яъни "сим–одам–изоляция–ер" схемасида иш бажарилиши мумкин.
330. Ишчи симдаги кучланиш остида бўлиб ишлаганда қуйидаги шартларга амал қилиб: одамни ердан изоляциялаб экранловчи комплект кийимларидан фойдаланиб ва экран комплектларининг,иш майдони ва симдаги потенциални тенглаштириб ишлашга рухсат этилади.
Потенциал тенглаштириш потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан амалга оширилади.
Ишчи симга кўтарилишидан олдин унинг экран комплекти потенциални кўчириш учун мўлжалланган махсус штанга билан ва агар қўлланилаётган бўлса, монтер кабинаси билан уланган бўлиши зарур. Бундай ишларни бажаришда одам билан ерга уланган бўлиши зарур. Бундай ишларни бажаришда одам билан ерга уланган қисмлар ваускуна қисмларигача бўлган масофа ушбу қоиданинг 2–иловасида кўрсатилган масофадан кам бўлмаслиги шарт.
Сим потенциали остида бажариладиган аниқ иш турлари махсус йўриқномада қайд қилинган технологик карта бўйича амалга оширилиши керак.
331. Кучланиш остида одамни симдан изоляциялаб бажариладиган ишларни ушбу кучланишга мўлжалланган электр ҳимоя воситаларини қўллаб бажариш шарт.
332. Симдаги потенциал остида (бевосита ток ўтказувчи қисмга тегиш билан боғлиқ) ишлаш ҳуқуқига эга бўлган бригада аъзолари IV–гуруҳли, бригада аъзоларининг қолганлари эса III–гуруҳли бўлишлари керак.
333. Сим потенциали остида бўлган изоляцияланган қурилмадаги майдондан туриб иш бажарилаётганда, ушбу иш майдонида бўлмаган ишчиларга асбоб ёки мослама олиш, ҳамда узатиш, сим потенциалига нисбатан ўзгача потенциал остида бўлган изоляция шокилалари арматураларга ва изоляторларига тегиш ман қилинади.
334. Изоляцияловчи шокилаларда ишни бошлашдан аввал ўлчов штангаси билан осма изоляторларни электр мустаҳкамлигини ва барча шплинтлар ҳамда арматурадаги қулфларни бор–йўқлигини текшириш шарт. Иш бажарилаётган устунлардаги симни чиқариб юборувчи қисқичли осма изоляторда қисгичга пона қўйиш ва элект узатиш тармоғи ўттан трасса релъефи талабига кўра, қўшни устундаги қисқичларга ҳам пона қўйиш зарур.
335. Изоляцияловчи шокилаларда уни бошқа жойга кўчириб илиш ёки изоляцияланган қурилмадан туриб монтерлар ёрдамида айрим изолятор ва арматураларини алмаштириш ишларини бажариш фақат шокилалардаги соғ изоляторлар сони 70 фоиздан кам бўлмаган тақдирда рухсат этилади.
336. 220 кВ кучланишдан юқори ҳово электр узатиш тармоқларида траверсда туриб изоляцияловчи шокилаларни қайта илиш, траверсдан керакли мосламаларни ажратиб бўшатиш, траверсга уларни осиш фақат диэлектрик қўлқопда ва экранловчи комплектлардан қойдаланган ҳолда бажаришлари керак.
35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида изоляцияловчи шокиланинг икки изолятори соғ бўлган ҳолда биринчи изолятор шапкасига, 110 киловольтдан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида эса биринчи ва иккинчи изолятор шапкасига тегишга рухсат этилади. Изоляторларни ҳисоблаш тартиби траверсдан бошланади.
337. 35–110 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида трубкали разрядникларни кучланиш остида ўрнатиш разрядникни ташқи электроди симга белгилаб берилган масофадан кам масофага яқинлашиб кетишини олдини оладиган изоляцияловчи габаритник шокиласни қўллаш шарти билан рухсат этилади.
Разрядникни олиш пайтида разрядник электродини буришда ёки унинг ташқи электродини симга яқинлаштиришда газ отилиб кетиши мумкин бўлган зонада туриш ман қилинади. Разрядник ташқи электродини симга яқинлаштириш ва узоқлаштириш фақат изоляцион штанга ёрдамида бажарилиши керак.
338. Устундан изоляциаланган яшин қайтарувчи троссга 1 метрдан кам бўлган масофага яқинлашиш тақиқланади.
Агар тросс музни эритиш учун мўлжалланган схема ишлатилса, троссга яқинлашиш масофаси музни эритиш учун қўлланилган кучланишга қараб аниқланади.
339. Туман, ёмғир ва қор ёғаётганда, қронғида ғамда устунларда ишлашга қийинчилик туғдирувчи шамол пайтида кучланиш остидаги ҳаво электр тармоғи ва ҳаво алоқа тармоқларида ишлаш ман қилинади.


3§. ИШЛАБ ТУРГАН ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИ КЕСИШГАН ЖОЙЛАРИДАГИ УСТУНЛАР ОРАЛИҒИДАГИ, ИШЛАЁТГАН ҲАВО–ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ТАЪСИРИДАН ПАЙДО БЎЛГАН КУЧЛАНИШ ОСТИДА БЎЛГАН ТАРМОҚЛАРДАГИ, КЎП ЗАНЖИРЛИ ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИНИ ЎЧИРИЛГАН БИР ЗАНЖИРДАГИ ВА ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҒИ ФАЗАЛАРИДАГИ ИШЛАРНИ БАЖАРИШ

3–бобни ушбу бандидаги ва кейинги бандларидаги талаблар троссларга ҳам тааллуқлидир.


340. Симларни осиш ва алмаштириш жараёнида уни бир текис, силтамасдан ёзиб, уни тортаётган арқонни шундай йўналтириш керакки, унда осилаётган сим, кучланиш остида турган симга яқинлашмаслиги ва ишлашмаслиги шарт.
Осилаётган симни олди ва орқасига тортиб турувчи арқонлар ўсимлик ёки синтетик толадан тайёрланган бўлиб, уларнинг узунлиги минимал ва тортилиши бўш бўлмаслиги зарур.
Ишлатилаётган лебедка ва пўлат арқонлар ерга уланган бўлиши керак.
341. Симларни осиш ва алмаштириш жараёнида ҳар бир барабандаги симларни ёзишдан олдин сим ерга уланиши зарур.
Симларни бевосита барабанда ерга улаш шарт эмас.
Телескопик минорада (гидравлик кўтаргичда) туриб симларда иш олиб бориш жараёнида минорадаги иш майдончаси потенциални тенглаштиришга мўлжалланган махсус штанга ёрдамида кўндаланг кесим юзасида 10 мм2 дан кам бўлмаган юмшоқ мис сим билан симга уланиши керак, телескопик миноранинг ўзи эса ерга уланиши шарт. Бунда ҳаво электр узатиш тармоғини сими иш жойига яқин турган устунда ёки икки устун оралиғида ерга уланиши керак.
Телескопик минорадаги иш майдончаси билан сим бир–бирига улангандан кейин ерда туриб минора корпусига тегиш, минора кабинасига кириш ва ундан чиқиш ман қилинади.
342. Анкерли устундаги сим тугунларини шу устундан кейинги анкерли устунгача бўлган анкер оралиғидаги симларни осиш билан боғлиқ ишлар тамом илингандан кейингина улаш керак.
110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини анкерли устундаги тугунларни улашдан олдин у симга ёки тортиб турувчи изоляцион шокилага, энг кўпи билан тўртинчи изоляторга маҳкамланиши, 35 кВ ва ундан паст кучланишли тармоқларда эса фақт симларга маҳкамланиши шарт.
343. Агар икки устун оралиғидаги симлар кучланиш остида бўлган бошқа ҳаво электр узатиш тармоқлари билан кеишган бўлса, шу устун оралиғидаги симларда иш бажариш учун, ерга уагични иш бажарилаётган устунга ўрнатиш зарур.
Агар ушбу устунлар орасида янги симлар осилса ёки эскиси алмаштирилса, у ҳолда кесишган жойдаги янги осилаётган ҳамда алмаштирилаётган симлар ҳар иккала томонидан ерга уланган бўлиши керак.
344. Ҳаво электр узатиш тармоғига хизмат кўрсатувчи ходимлар, ушбу электр тармоқ ўчирилганидан сўнг кучаниш остидаги қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида қолувчи ҳаво электр тармоқлари рўйхати билан танишган бўлишлари керак.
345. Ўчирилгандан сўнг кучланиш остидаги қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида, қолган ҳаво электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остида, қолган ҳаво электр узатиш тармоғи симларида ерда туриб, ҳаттоки симни ерга тушириб симларга тегиб бажариладиган ишларда электр ҳимоя воситалари (қўлқоп, штанга) қўлланилиши ёки бу сим потенциал тенглаштирувчи сим билан металл майдонча туриб бажарилиши зарур.
Симга тегиб ишланадиган ҳар бир иш жойи яқинига ерга улагич қўйиш шарти билан электр ҳимоя воситаларини ва металл майдончасини қўлламасдан ерда туриб иш бажаришга рухсат этилади.
346. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги тармоққа симларни осиш ва тортишда ишлатиладиган пўлат арқонлар аввал тортувчи механизмга маҳкамланиши ва потенциалларини тенглаштириш учун симга уланган худди шу ерга улагичга уланиши керак. Шундан кейингина пўлат арқонни симга улашга рухсат берилади. Пўлат арқон ва сим, уларнинг потенциаллари тенглаштирилгандан кейингина бир–биридан ажратилиши мумкин.
347. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғидан монтаж ишларида (симларни кўтариш, тортиш, устунлар орасидаги симларни осилиб туришини ўлчаш ва симларни узатиш роликларидан қисқичларга олиб маҳкамлаш) сим ёзилаётган анкерли устунда, тортилаётган сим ўтаётган охирги анкерли устунда ва сим осилиши керак бўлган оралиқдаги ҳар бир устунларда симлар ерга уланиши керак.
Оралиқ устунлардаги симга қўйилган ерга улагичлар иш тамом бўлгандан сўнг олиниши мумкин. Агар ушбу оралиқ устунда симга тегиш билан боғлиқ иш давом эттириладиган бўлса, шу устундаги симларга ерга улагич қўйиш зарур.
348. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги ҳаво электр узатиш тармоғида симларни ўзатма роликлардан ушлаб туруачи қисқичларга ўтказишни симларни тортиш йўналишига тескари бажариш зарур. Симларни қисқичларга ўтказишдан олдин ўтказилиши керак бўлган тарафдаги анкерли устундаги маҳкамланган симда ерга улагич қолдирилиб, қисқичга ўтказиш бошланадиган тарафдаги анкерли устундан ерга улагич олиб ташланади.
349. Ишлаб турган қўшни электр тармоғи таьсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги симларни монтаж қилишда қўйилган рега улагич симни қисқичларга ўтказгандан кейингина ва ушбу устунда иш тугагандан сўнгина олиб ташланиши мумкин.
Симларни қисқичларга ўтказиш жараёнида, олдин битирилган икки анкер ўртасидаги симлари қисқичларга ўтказиб бўлинган ҳаво электр тармоғи участкасини қўшни электр узатиш тармоғи участкасини қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги тармоқ деб ҳисоблаш зарур. Ушбу тармоқда симларни тўғридан–тўғри ушлаб бажариладиган ҳамма ишларни бажариш учун иш жойига ерга улагич қўйгандан кейингина рухсат этилади.
350. Ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоқи таъсиридан пайдо бўладиган кучланиш остидаги тармоқларда корхоналар уларни (тақсимловчи қурилмадан) ўчирилган ва тармоқни боши ҳамда охирига ерга улагич қўйилган пайтда симларда ишлаб турган қўшни тармоқни энг кўп ишчи токи ўтаётган шароитида симдаги потенциал 42 В дан юқори бўлган тармоқларни аниқлаб олишлари зарур.
Ушбу ҳаво электр узатиш тармоғидаги симларга тўғридан–тўғри асосий электр ҳимоя воситасисиз ушлаб бажариладиган ҳамма ишлар ишлаб турган электр узатиш тармоғи таъсири натижасида иш жойидаги сим потенциали 42 В дан паст бўлишини таъминловчи ерга улагичларни жойлаштириш талаблари кўрсатилган технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси билан амалга оширилиши лозим.
Агар ишлаб турган қўшни электр узатиш тармоғи таъсиридан пайдо бўлган кучланиш остидаги ўчирилган тармоқда (занжирда) потенциални 42 В гача пасайтиришни иложи бўлмаса ерга улагични фақат битта иш бажарилаётган устундаги ёки икки ён томонидаги симларга қўйиб ишлаш шарт. Бунда ҳаво электр узатиш тармоғини (занжирини) тақсимловчи электр ускунасида ерга улаш ман қилинади. Иш фақат симлари ерга уланган устунда ёки унинг икки устун оралиғида бажарилиши мумкин.
Ишлар икки ёки ундан кўп устунлар оралиғида (участкаларда) бажарилиши керак бўлган ҳолларда электр узатиш тармоғи (занжири) анкерли устундан симлари тугунларидан узилиб алоҳида бўлакларга ажратиб қўйилиши шарт. Ҳар бир шундай ажратилган участкада, бир бригадагина ерга улагич қўйилган ерда ишлаши мумкин.
351. Бир–бирига устма–уст жойлашган кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирида, фақат ушбу занжир кучланиш остида қолган занжирдан пастда жойлашган тақдирдагина ишлаш мумкин. Бунда ўчирилган занжирдаги симни алмаштириш ва уни созлаш ман қилинади.
352. Горизонтал жойлашган кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирида иш олиб борилганда устунни кучланиш остида қолган занжирлар томонига қизил байроқчалар осилиши керак. Бароқчалар ердан 2–3 метр баландликка иш бажарувчи билан бирга IIIгуруҳга эга бўлган бригада аъзоси осади.
Устуннинг кучланиш остида қолган занжири томонидан кўтарилиш ва ушбу занжирни ушлаб турган траверсга ўтиш ман қилинади. Агар устунда степбольтлар бўлса, уларни қайси занжир остидалигидан қатъий назар ундан кўтарилишга рухсат берилади. Устундаги степбольтларни кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоғининг кучланиш остида қолган тарафида жойлашган тақдирда, устунга ерда турган ишбоши ёки III–гуруҳга эга бўлган бригада аъзоси кузатувида чивиш зарур.
353. Устунда туриб, кўп занжирли ҳаво электр узатиш тармоғининг ўчирилган занжирда иш олиб борилаётган устуннинг ҳар бирига қўйиш зарур.
354. Ҳаво электр узатиш тармоғини айрим фазаларини таъмирлашда ўчирилган симини тақсимловчи электр ускунада ерга улаш ман қилинади.
Сим фақат иш жойида ерга уланиши зарур. 35 кВ кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларини битта фазасида ёки навбатма–навбат ҳар бир фазасидаги ишларни бажаришда ерга улагични фақат иш олиб борилаётган фазагагина ўрнатиш мумкин. Бунда кучланиш оситида бўлиб, ерга уланмаган бошқа фазаларга 2–иловада кўрсатилган масофадан кам оралиққа яқинлашиш ман қилинади.
355. Ҳаво электр узатиш тармоғини айрим фазаларини таъмирлаш жараёнида ерга–улагични мустаҳкамлигини ошириш учун қўшалоқ иккита алоҳида–алоҳида бир–бирига параллел ўрнатилган ерга улагичдан фойдаланиш зарур.
Ўрнатилган ерга улагичдан 20 метргача симда ишлашга рухсат этилади. Бирнечта бригада иш олиб борганда, ўчирилган сим электр токи билан боғлиқ бўлмайдиган қилиб ажратиб қўйилиши зарур. Ҳар бир бригадага алоҳида участка ажратилиб бир дона қўшалоқ ерга улагич ўрнатилади.
356. 110 кВ кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларни алоҳида фазаларидаги таъмирлаш ишларида симга ерга улагични ўрнатишдан ёки уни олиб ташлашдан олдин электр ёки тарқалмаслиги учун ёй ўчирувчи қурилмаси бўлган махсус штанга билан сим ерга уланиши керак.
Бу штанга фақат кўчма ерга улагич қўйилгандан (ёки олингандан) кейингина олиниши шарт.
357. Фазалари горизонтал жойлашган ҳаво электр тармоқларини айрим фазаларини таъмирлаш жараёнида кучланиш остида қолган сим ушлаб турувчи фазалар траверсига ўтиш ман қилади.



Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling