Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ТРАССАСИНИ ДАРАХТЛАРДАН ТОЗАЛАШ
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ВА ТЕКШИРИШ
4§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИ ТРАССАСИНИ ДАРАХТЛАРДАН ТОЗАЛАШ
358. Дарахтларни йиқитишдан олдин иш жойи тозаланиши керак. Қиш пайтида йиқилаётган дарахт тагидан тез қочиш мақсадида унинг ағанашига қарама–қарши тарафга қараб қордан тозаланган 5–6 метр узунликда иккита йўлакча очилиши керак. Кесилаётган ёки арраланаётган дарахтлар устига чиқиш ман қилинади. 359. Ишбоши барча бригада аъзоларини иш бошлашдан олдин ағанаётган дарахтлар, арқонлар ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига яқинлашиш хавфи борлиги тўғрисида огоҳлантирилиши шарт. 360. Дарахтларнинг симлар устига ағанашини олдини олиш учун уларни кесишдан олдин тортқи билан тортиб қўйиш зарур. 361. Дарахт симларга ағанаган тақдирда, ҳаво электр узатиш тармоғидан кучланишни олмасдан туриб, унга 8 метргача масофага яқинлашиш ман этилади. 362. Ағанаётган дарахтни тушиши тўғрисида арракашлар бошқа ишчиларни олдиндан огоҳлантиришлари шарт. Дарахт ағанаши мўлжалланган томонда, ҳамда унинг қарама–қарши томонидан туриш ман этилади. 363. Дарахтни, маълум қисмини кесмасдан ёки арраламасдан ҳамда бутунлай арралаб ағдариш ман қилинади. Қийшайган дарахтни эгилган томонган ағанатиш зарур. 364. Кесилаётган ёки арраланаётган дарахтларни ағанатмасдан ишдаги дам олишга чиқиш ёки бошқа дарахтни кесишга ўтиш ман қилинади. 365. Чириган ва қуриган дарахтни ағанатишдан олдин уни маҳкамлигини текшириш, шундан сўнг йиқитиш учун арралашни бошлаш зарур. Б дарахтларни кесиб ағанатиш ман этилади. 366. Бир неча дарахтларни олдиндан маълум қисмини арралаб ҳаммасини бирданига ва бирини устуга бирини йиқитиш йўли билан ағанатиш ман этилади. Биринчи навбатда чириган, қўйган ва қуриган дарахтлар ағанатилиши 5§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ВА ТЕКШИРИШ 367. Ҳаво электр узатиш тармоқларини ёки ўчириш–ёқиш пунктларини кўрикдан ўтказиш жараёнида бирон–бир таъмирлаш ва тиклаш ишларини бажариш, шунингдек устунларга ва унинг конструктив бўлакларига кўтарилиш ман этилади. Ҳаво электр узатиш тармоқлари устунларига кўтарилиб текширишга рухсат этилади. 368. Ўтиш қийин жойларда (ботқоқ, сув тўсиқлари, тоғ, ўрмон ва ҳакозо) ва ҳаво айниган шароитларда, ҳамда кунининг қоронғи пайтларида ҳаво электр узатиш тармовларини кўрикдан ўтказиш II–гуруҳга эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши керак. Қолган пайтларда ҳаво электр узатиш II гуруҳига эга бўлган бир ходим томонидан амалга оширилиши мумкин. Кунни қоронғи пайтида ҳаво электр узатиш тармоғини кўрикдан ўтказишда симлар остида юриш ман қилинади. Ҳаво электр узатиш тармоғини кўрикдан ўтказувчида ўзи билан огоҳланлантиривчи белги ёки шоирлар бўлиши зарур. 369. 1000 В кучланишдан юқори ҳаво электр узатиш тармоқларини узилиб ерда ётган симларга 8 метргача масофага яқинлашиш ман қилинади. Бундай симларга одамлар ва ҳайвонларни яқинлашишини олдини олиш учун назоратчилар қўйилиши, мумкин бўлган ҳолларда огоҳлантирувчи белгилар ёки шиорлар қўйилиши ва ушбу ҳодиса тўғрисида электр тармоқлари корхонасига хабар берилиши зарур. 370. Агар темир–бетон устунли 6–35 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи изоляторларининг носослиги, симларни устунга тегиб тургани ва бошқа сабаблар натижасида ерга ток ўтаётганлик аломати сезилса, (яъни ердан намнинг кўтарилиши, устунда ва устуннинг ерга тегиб турган жойида электр ёйининг пайдо бўлиши ва бошқа белгиллар) кучланиш остидаги устунга 8 метрдан кам масофага яқинлашиш ман этилади. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling