Агарда бу занжирларни узиш зарурияти туғилган тақдирда, аввал узиш керак бўлган ердан ўлдинроқ
§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ҲАР ХИЛ ИШЛАР
Download 0.97 Mb.
|
Хавфсизлик техникаси коидалари 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХVI–БОБ. СИНАШ ВА ЎЛЧАШ 1§. ТАШҚИ ТОК МАНБАИДАН ЮҚОРИ КУЧЛАНИШ БЕРИБ СИНАШ
7§. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ҲАР ХИЛ ИШЛАР
375. Ердан изоляция қилинган момақалдироқдан ҳимоя қилувчи троссга тушган ерга улагични улаш ва олишдан олдин трос аввал ерга уланиши зарур. 376. Ҳаво электр узатиш тармоқлаидаги кўндаланг кесим юзаси 240 мм2 ва ундан катта симларда ҳамда кўндаланг кесим юзаси 70 мм2 ва ундан катта троссларда одамларни сим ва тросс бўйлаб ҳаракат қилишларига рухсат этилади. Ҳар бир фазаси кокилларга бўлинган сим ва тросслар бўйлаб ҳаракат қилганда, ходим ҳимоя камари арқонини уларга, махсус аравачалар ишлатилган тақдирда эса, аравачага маҳкамланган бўлиши зарур. ХVI–БОБ. СИНАШ ВА ЎЛЧАШ 1§. ТАШҚИ ТОК МАНБАИДАН ЮҚОРИ КУЧЛАНИШ БЕРИБ СИНАШ 377. Синаш ўтказиш ишларига ижозат махсус тайёргарликдан ўтган ва ушбу боб талаблари бўйича билими текширилган ходимга берилади. Иш боши бундан ташқари тажрибали ходим назоратида бир ойлик амалий иш тажрибасидан (стажировкадан) ўтиши зарур. 378. Электр ускуналарида ва шу жумладан электр ускуналаридан ташқарида (ишлатилмайдиган электр ускуналарида, омборхонада, корхона майдонида, далада ва ҳ.к.) кўчма синаш ускуналарини қўллаб синаш ўтказиш ишлари наряд билан бажарилиши шарт. Синаш ўтказишга ижозатни иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса ишбоши беради. Бундай ҳолларда синаш ўтказишга наряд ушбу ишлар зарурлиги ҳақида қарор қабул қилган ва наряд бериш ҳуқуқига эга бўлган ходим томонидан берилади. Ускуналарни монтаж қилиш ёки таъмирлаш жараёнида ўтказиладиган синаш ишлари нарядни "Қуйидаги ишлар бажарилиши юклатилган" деган сатрида қайд қилиниши шарт. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида синаш ишларини фармойиш билан бажаришга ижозат берилади. 379. Синов ишларини таркибида 4–гуруҳга эга бўлган ишбоши, 3–гуруҳга эга бўлган бригада аьзоси, қўриқлаш учун қўйилган 2–гуруҳли ҳодим бўлган бригада амалга ошириши керак. 380. Синов ишларини таркибида тайёргарлик ишларини бажаришга жалб қилинадиган ва ускуна устидан назорат қилиш учун таъмирловчи ходимларнинг ишчилари киритилиши мумкин. Ускунани монтаж қилиш ёки таъмирлашни бажарадиган бригада составига синаш ишларини бажариш учун созлаш корхоналари ёки электролаборатория ходимлари киритилиши мумкин. Бундай ҳолатда синаш ишларига ишбоши ёки унинг кўрсатмаси билан созлаш корхонаси ёки лаборатория ходимларидан ΙV–гуруҳга эга бўлган ишчи раҳбарлик қилади. 381. 1000 В кучланишдан юқори электр ускуналаридан ташқарида туриб, ток ўтказувчи қисмлари бутунлай ва сетка билан ёпилган, эшиклари эса блокировка билан жиҳозланган доимий ўрнатилган синаш ускуналарида изоляция материалларини ва буюмларини (ҳимоя воситалари, ҳар хил изоляцион деталлар ва ҳоказолар) оммавий бирданига синашдан ўтказиш ишларини амалдаги йўриқномага асосан III–гуруҳга эга бўлган бир ишчи бажариши мумкин. 382. Синов ўтказишга берилган наряд билан ишлаганга ва унга тайёргарлик ишларини бажариш учун мўлжалланган электр ускунада ишлаётган бошқа бригадалар чиқариб юборилгандан ва улар нарядларини ишга ижозат берувчига топширганларидан кейингина берилади. 383. Синов ишларида фойдаланилган синаш ускуналари ва ўлчов воситалари "Узстандарт" агентлигининг ҳудудий ташкилотларида текширирилган, шунингдек, синаш лобораторияси эса ўз соҳаси бўйича аттестациядан ўтказилган бўлиши керак. Маҳаллий навбатчиси бўлмаган электр устунларида ишбошига бригадани иш жойидан чиқариб юборгандан кейин ишдаги танаффусни расмийлаштириб, нарядни ўзида қолдиришга рухсат этилади. 384. Синалаётган ускуна, синаш ускунаси ва улаш симлари тўсиқ, арқон ва ҳоказолар билан тўсилиши ва уларга ёзуви ташқарига қараган "Синалмоқда. Ҳаёт учун хавфли" деган шиорлар осилиши шарт. Тўсиқни синов ўтказаётган ходим ўрнатади. 385. Зарур бўлган тақдирда синалаётган ускуна, синаш ускунаси ва улаш симларига бегона одамларни яқинлашишини олдини олиш учун II–гуруҳга эга бўлган бригада аъзоларидан бири назоратчи қилиб қўйилиши керак. Назоратчилик қилаётган бригада аъзоси тўисқдан ташқарида туриши ва синалаётган ускунани кучланиш остида деб ҳисоблаши шарт. Назоратчилик қилаётган ходим ўз иш жойини (постини) фақат ишбошининг рухсати билангина ташлаб кетиши мумкин. 386. Кабель электр узатиш тармоқларини синаш жараёнида агар кабелни иккинчи учи беркитилган ҳужрада (камерада), комплект тақсимловчи ускунани ҳужрасида (отсекида) ёки хона ичида жойлашган бўлса, эшикка ёки тўсиққа "Синалмоқда. Ҳаёт учун хавфли" деган шиор осилиши шарт. Агар кабель электр узатиш тармоғи иккинчи учи жойлашган хона эшиги ва унга ўргатилган тўсиқ беркитилмаган ёки кабелнинг фазалари трассадаги таъмирлашга мўлжалланган тармоқ билан қўшиб саналадиган бўлса,кабелни трассадаги фазаси уланган жойга шиорлар осишдан ташқари яна бригада таркибига киритилган II–гуруҳли ишчидан ёки навбатчи ходимлардан қўриқловчи қўйилиши керак. 387. Синаш ускунаси ва синалаётган ускуна ҳар хил хоналарда ёки тақсимловчи электр ускунанинг бошқа бир ерида жойлашган бўлса, изоляция аҳволини текшириб туриш учун III–гуруҳга эга бўлган бригада аъзоларининг бирортаси ишбошидан алоҳида туришга руҳсат этилади. Ушбу бригада аъзолари тўсиқдан ташқарида жойлашишлари ва синаш ишларини бошлашдан олдин ишбошидан йўриқнома (инструктаж) олишлари керак. 388. Синашга халақит берадиган ердан улагични олиш ва синаш ишлари тамом бўлгандан бўлгандан кейин қайта ўрнига қўйиш фақат синов ишларига раҳбарлик қилаётган ходим кўрсатмаси билан синаш ускунасини юқори кучланишли қисмини ерга улангандан кейингина амалга оширилиши мумкин. 389. Синаш схемасини йиғишда энг аввал синаш ускунаси ҳимоя ва ишчи ерга улагичларини ўрнатишни бажариш ва керак бўлган тақдирда синаладиган ускуна корпусини ҳимоя ерга улагичини ўрнатиш зарур. Кўчма синаш ускунаси билан синов ўтказганда унга бу ускуна корпусини фақат ишчи схема ёрдамида ерга улаш тақиқланади. Кўчма синов ускунаси корпуси кўндаланг кесими камида 10 мм´ бўлган эгилувчан мис сим билан алоҳида ерга уланиши керак. Синаш ўтказишдан олдин корпусни ерга мустаҳкам уланганлигини текшириш зарур. Синаш ускунаси 380/220 В кучланишли тармоққа улашдан олдин унинг юқори кучланишли қисми ерга уланиши шарт. Синаш схемаларини ерга улаш учун ишлатиладиган эгилувчан мис симнинг кўндаланг кесими камида 4 мм2 бўлиши керак. 390. Синаш ускунасиьни 380/220 В кучланишли тармоққа, улаганда занжир узилишини яққол кўрсатадиган ўчириш–ёқиш аппаратлари орқали ёки ускунани бошқарувчи шчитта ўрнатилган штепселъ вилкаси орқали улаш шарт. Ўчириш–ёқиш аппарати ушлаб қолувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши ёки аппаратнинг қўзғалмас ва қўзғалувчи контактлари орасига изоляцион накладка қўйилиши керак. Синаш ускунасини 380/220 В кучланишли электр тармоғига уловчи сим ёки кабель ушбу тармоққа ўрнатилган автоматик ўчиргич ёки сақлагич билан ҳимоя қилинган бўлиши шарт. Кўчма синаш ускунасини электр тармоғига ушбу электр тармоғини эксплуатация қилувчи ташкилот вакили улаб бериши зарур. 391. Синаш ускунасидаги операторнинг иш жойи ускунани 1000 В кучланишдан юқори қисмидан ажратилган бўлиши керак. Ускунани 1000 В кучланишдан юқори қурилмасига кирадиган эшиги блокировка билан жиҳозланган бўлиб, эшик очилганда ускунадан кучланиш олиниши ва ускунага кучланиш бериш мумкин бўлмаслиги шарт. Операторнинг иш жойида ускунага 1000 Вольтдан паст ва ундан юқори кучланиш берилганлигини кўрсатувчи ёруғлик сигнализацияси бўлиши керак. Бундан ташқари кўчма синаш ускунасида кучланиш пайдо бўлиши билан автоматик равишда ишловчи ташқи ёруғлик сигнализацияси бўлиши зарур. 392. Юқори кучланишили ўзгармас ток олиш учун, қоида тариқасида қаттиқ ярим ўтказгичлардан йиғилган схемаларни қўллаш зарур. Кенотрон синаш ускуналари, хизмат қилувчи ходимларни рентген нурларининг зарарли таъсиридан сақланишлари учун, <<Кентрон синаш ускуналари эксплуатация қилишда ходимлар учун хавфсизлик техникаси бўйича наъмунавий йўриқнома>> га асосан эксплуатация қилиниши зарур. 393. Синалаётган ускуна билан синаш ускунасини уловчи сим, олдин синаш ускунасининг ерга уланган юқори кучланишли қурилмасига уланади. Бу сим шундай маҳкамланиши керакки, ушбу сим кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмига 2–иловани 3 устунида кўрсатилган масофадан яқин келишига (илашишига) йўл қўймаслик керак. Синаш ускунасидан келаётган келаётган симни кабель фазасига ёки синалаётган ускуна фазасига улаш ва олиш ва синов раҳбари кўрсатмаси билан фақат ушбу ускунани ерга улаш пичоғини ёҳуд кўчма ерга улагич ёрдамида, ерга улангандан кейин ёки шу жумладан махсус лабораторияда ишлатиладиган изоляцион дастакли ерга улагич ёрдамида, ерга улангандан кейингина оширилади. 394. Ишбоши ҳар доим синалаётган ускунага синаш ускунасидан кучланиш беришдан олдин қуйидаги тадбирларни бажариши шарт: синаш учун йиғилган схемаларни тўғрилигини, ишчи ва ҳимоя ерга улагичларни мустаҳкамлигини текшириши; назорат учун тайинланган ҳамма бригада аъзолари ва қўриқлаш учун тайинланган ишчилар ўз жойларида турганлигини, бегона одамлар иш жойидан чиқарилганлигини ва ускунага синаш учун кучланиш бериш мумкинлигини текшириши; бригада аъзоларини "Кучланиш беряпман" деган сўзлар билан огоҳлантиришни ҳамма бригада аъзолари эшитганлиги тўғрисида ишонч ҳосил қилгандан кейингина синаш ускунасини юқори кучланишли томонидан ерга улагични олиб ташлаб ускунани 380/220 В кучланишли тармоққа улаши зарур. 395. Синаш ускунасини юқори кучланишли томонидан ерга улагич олиб ташланган пайтдан бошлаб синаш ускунаси, синалаётган ускуна ва улар орасидаги сим кучланиш остида деб ҳисобланиши ва силнаш схемасида ва синалаётган ускунада симларни бирон–бир қайта улаш ишларини бажариш ман қилинади. 396. Синаш ускунасини юқори кучланишли томонга кучланиш берилган пайтдан бошлаб синаш ускунасига кириш ва у ердан чиқиш, синалаётган ускунага яқинлашиш ва ерда туриб сионаш ускунаси корпусига тегиш ман қилинади. 397. Кабелларни синаш ва улардаги носоз жойларини куйдириш билантопиш уларни ерга улаш ускунаси бор қурилма томонидан бажарилиши зарур. Мустасно тариқасида ерга ускуналари ўрнатилмаган кабелларда ушбу ишлар, корхона раҳбари руҳсати билан бажарилиши мумкин. 398. Синов ишлари тамом бўлгандан кейин ишбоши синаш ускунасидан кучланишни нолгача пасайтириши, ускунани 380/220 В кучланишли тармоқдан узиши ва юқори кучланишли томонини ерга улаши ҳамда "Ускунадан кучланиш олинди" деган сўзлар билан бригада аъзоларини хабардор қилиши керак. Фақат шундан кейингина симларни қайта улаш ёки синаш ишлари батамом тугалланган тақдирда синалаётган ускунани синаш ускунасидан узиб ташлаб тўсиқлар олиниши мумкин. 399. Катта сиғимли электр ускуналарида (кабелларда, генераторларда) синаш ишлари тугагандан сўнг қолган электр заряди олиб ташланиши зарур. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling